АҚШ: Обама Конгрессга йиллик мурожаат билан чиқди

Фото муаллифлик ҳуқуқи REUTERS

АҚШ Президенти Барак Обама ўзининг Конгрессга йиллик мурожаатида иқтисодий инқироз тугаганини айтди ва барча америкаликлар манфаатларини кўзлаган иқтисодий сиёсатни ваъда қилди.

Жаноб Обама бойлар учун солиқни кўтаришни талаб қиладиган "ўрта қатлам иқтисоди" ҳақидаги режасини билдирди ва бойликни тақсимлашни талаб қилди.

"Биз яқин 15 йилда ким бўлишни хоҳлашимизни ҳозир танлашимиз керак" деди у.

Лекин унинг режалари республикачилар бошчилигидаги Конгресс дастагисиз амалга ошиши қийин.

Обама ўз нутқида сиёсатдан кўра қадриятларга эътибор ҳақида гапириб, Америка Улкан тушкунлик давридан кейинги энг оғир иқтисодий пасайиш саҳифасидан ўтди, деди.

Президент бу ўсишни ишчи оилаларга ёрдам кўринишида амалга оширишни режалаётганини билдирди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

"Биз фақат баъзиларга қулай қиладиган иқтисодни қабул қиламизми? Ёки ҳамманинг даромади ва имкониятлари ошишини таъминлайдиган иқтисодни танлаймизми?"

Обама нутқида Америка инфраструктурасини яхшилашга қаратилган рақобатбардош иқтисодни қуриш ва олий таълимга олишни эркин таъминлаш режалари киритилган.

"Бу режа янги иқтисодда сизга мажбуриятларсиз олий маълумот олиш имконини беради", деди АҚШ Президенти.

Якшанба куни Оқ Уй энг бойлар учун солиқни 23 фоиздан 28 фоизгача кўтариш ва ҳиссалари 50 млрд атрофида бўлган иқтисодий ширкатлар учун янги тарифларни киритишни эълон қилганди.

Республикачи партиянинг баъзи аъзолари буни "синфлараро кураш" сифатида изоҳлаб қарши чиқдилар.

Президент Обаманинг бошқа режалари қаторига касаллик бўйича таътилни ва энг кам ойликни қонун билан мустаҳкамлаш

Университетларга тўлаш учун 10 миллион талабага кўмаклашиш

Киберхавфсизликни ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Гуантанамо турмасини ёпиш, аёллар ва эркаклар учун тенг ойлик иш ҳақини таъминлаш кабилар киради.

Фото муаллифлик ҳуқуқи REUTERS

Ташқи сиёсатда Обама терроризмга қарши курашда Америка бир томонлама ҳаракат қилиш ҳуқуқини сақлаб қолишини билдирди ва Конгрессни Исломий давлатга қарши куч ишлатиш резолюциясини қабул қилишни сўради.

Президент Обама Эрон ядровий қуролни ишлаб чиқишининг олдини оладиган келишувга эришишга ишонишини ва Эронга янги санкциялар қўллаш бу режани барбод қилиши мумкинлигини қайд этди.

Шунингдек, Кубага нисбатан Американинг эски сиёсатини тугатиш ва ўзаро ишончга асосланган янгича сиёсатни қўллашни таклиф қилди.

"Мамлакатнинг тутган ўрни мустаҳкам", деди президент икки палата аъзолари олдида.

Обама шунингдек, Қрим аннексияси ва Украинадаги бўлгинчиларни дастаклаши туфайли изоляция қилинган Россияни мисол келтириб, "катта мамлакатлар кичикларини қўрқита олмаслиги" сиёсатига содиқ экани, Россия тажовузига қарши туриб, Украина демократияси ва НАТО аъзоларини қувватлашини урғулади.

Обама ўз нутқида сиёсий тушунмовчиликларга қарамасдан Конгресс билан ишлашга умиди ва ўзи қасамёд қилганидек, "Америка учун яхши қилиш учун" ҳаракат қилишини билдирди.

"Яқин икки йилда Капитолийда қасамёд қилганидек, Америка учун ҳамма нарсани зўр қилиш" деб ҳисоблашини таъкидлади.