Ҳиндистонлик келин куёвни нақ тўйнинг ўзида ўзгартирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Хабарларга кўра, ҳаммасига тўй маросими чоғида қизгина турмушга чиқаётган йигитчанинг тутқаноғи тутиб қолгани сабаб бўлган.

Ҳодисанинг ўзи эса, Ҳиндистоннинг шимолий Ўттар-Прадеш штатидаги Рампур шаҳрида юз берган.

Маросимда ҳозир бўлганларнинг гувоҳликларига кўра, касалингни нега олдиндан айтмадинг, деб келин куёв ва унинг оиласидан роса хафа бўлган. Қаҳру ғазаби тошган.

Куёв болани нақ тўй маросимининг ўзидан касалхонага олиб кетишган.

Ёлғиз қолган келин – Индира хоним эса, тўйга келган меҳмонлардан бирига мурожаат қилиб, ўзини хотинликка олишини сўраган.

Янги куёв эса, хабарларга кўра, эскисининг қариндоши бўлиб чиққан.

Воқеа шоҳидларининг айтишларича, янги куёв ҳам келинга ноз қилиб ўтирмаган, таклифига дарҳол кўнгану қўйган.

Куёвнинг касалхонадан қайтишини кўтар, деганларнинг эса, барча умидлари чиппакка чиққан.

Тўй авжига чиқиб, кутилмаган икки ёшнинг оила қуриши билан поёнига етган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ