‘Жиҳодчи Жон’ни тириклайин тутинг’

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

“Исломий Давлат”нинг видеолари орқали “Жиҳодчи Жон” деб танилган ниқобли жангари қатл этган британиялик кўмак ташкилоти ходими Дэвид Хейнеснинг рафиқаси қотил жангари тириклайин тутилишини хоҳлашини айтган.

Дэвид Хейнеснинг аёли Драгана Хейнис ва қизи Британия матбуотига гапирганлар.

Бундан олдин “Жиҳодчи Жон” ким эканлиги аниқлангани ҳақидаги хабарлар тарқалган.

2014 йил августидан бошлаб “Исломий Давлат” тарқатган видеоларда пайдо бўлаётган, Британ инглизчасида гапирадиган, жангари гуруҳ гаровга олган бир неча инсонни шахсан бошини танасидан жудо қилган ниқобли шахс асли Лондонда вояга етган Муҳаммад Эмвозий деб кўрилмоқда.

У асли Мисрда туғилган, 1994 йилда оиласи Британияга кўчганидан кейин Лондон ғарбида катта бўлган, деб ишонилади.

Муҳаммад Эмвозий Лондондаги Вестминстер Университетида компютер программаларини тузишни ўрганган деб кўрилади.

Америка махсус хизматлари маълум қилишича, 27 яшар Эмвозий Лондондаги Гринвич масжидига ибодатга қатнаган.

Унинг диний қарашлари университетни тугатганидан кейин радикаллашгани айтилади.

Муҳаммад Эмвозий 2009 йили май ойида Танзанияга учиб борган.

Аэропортда қўлга олинган, у ва шериклари Сомалидаги “Аш-Шабаб» жангари гуруҳига қўшилиш мақсадида Британиядан келаяптилар, деб кўрилган.

Танзания расмийлари Эмвозийни депортация қилганлар.

Шундан сўнг Эмвозийнинг Амстердамга сафар қилгани, у ерда Британиянинг жосуслик хизмати MI5 агенти Эмвозий билан учрашгани ва уни “Аш-Шабаб» гуруҳига қўшилишда айблагани маълум қилинди.

Муҳаммад Эмвозий айбловни рад этган, агент ўзини MI5 махсус хизматига жосуслик қилишга ёллашга уринди, деб айтган.

Отасининг айтишича, у 2013 йили паспортида исми-шарифини Муҳаммад ал-Айян деб ўзгартирган.

У ўша йили Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилган деб кўрилади.

“Исломий Давлат”нинг Муҳаммад Эмвозий сафида бўлган гуруҳи ғарбликларни гаровга олиш билан шуғуллангани хабар қилинади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Your contact details
Disclaimer