Ёш қизларни қандай қилиб жиҳодий гуруҳларга жалб қиладилар?

Нима учун британиялик ёш қизлар Сурияга бориб "Исломий давлат" сафига киришга қизиқмоқдалар?

Би-би-си Newsnight дастури мухбири ўзини Ойша деб аташни маъқул кўрган британиялик мусулмон қиз билан гаплашган. Қизнинг айтишича, ўзининг радикаллашишида YouTube тармоғидаги жиҳодчиларнинг тарғибот видеолари катта рол ўйнаган.

Уч ўсмир қиз қандай қилиб радикаллашдилар?

Британиялик қизлар нега жиҳодни тарғиб қилувчи исломий ғояларни қувватладилар? "У онлайнда бошланди.

Айнан Фейсбукда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Мен бир куни интернетда эканлигимда у менга "Сен жуда мафтункорсан", деб ёзди. Мен бу пайтда 16, 17 ёшлар атрофида эдим. У айтдики, "Сенинг бу гўзаллигингни яширишнинг вақти келди, сабаби у жуда қимматбаҳодир". Бу тегажоғликнинг чегарасида эди. Сиз Худога ишонасиз, сиз жаннат ва дўззахга ишонасиз ва сизга кимдир сен шу нарсани қилмасанг, дўззахий бўласан", деб турса. Бу мени қўлга олишнинг энг қулай йўли эди ва у ўз ишини уддалади".

Бироқ қўрқувдан сўнг мафтун бўлиш келади. " Мен ўсмирлигимда қандайдир келишган кимнидир қидирдим, - деб хотирлайди ҳозир 20 ёшлардан ошган қиз, - мен жуда эътибор билан қарардим, нимагадир YouTubeдаги жангарилар жуда-жуда ўзига тортувчи кўринардилар".

"Бу шу мазмунда дабдабали эдики, кимдир менинг динимга эътиқод қилиши, лекин айнан менинг миллатимдан бўлиши шарт эмас эди. У ҳалок бўлмай туриб, унга эришиш керак, деган ҳис бор эди.

Бу номаълумликка ўхшарди. Сиз Фейсбукдаги янги саҳифада четда шаҳид бўлган ёш йигит ҳақида кўришингиз мумкин. Вой худойим, мен бу юзни бошқа видеода кўргандим яқинда. Энди бўлса у ўлик. Бу ҳақиқатдан ғалати эди. Бу унинг ўлимидан олдин нимадир олишга ўхшарди.

Бу мужда эдими?

Ҳа, Қачонки, у шаҳидликни танлаганида, сен у билан жаннатда бирга бўласан", деб қайд этади у.

Анвар Авлакий деган киши Ойшага интернетни кўришни маслаҳат беради. Даъватчи уни ижтимоий тармоқда топган ва фундаментал салафийлик билан таништирган. Кейин у Ал- Қоида тарғиботчиларини тинглайди. Шунингдек, маҳаллий масжидга бориб, бошқаларнинг ҳам сўзларини эшита бошлайди. Авлакий ғарбдаги мусулмонларни радикаллаштиришга ихтисослашган.

У Форт Худда 13 инсонни ўлдирган америкалик ҳарбий билан электрон ёзишмалари бўлган ва 2011 йилда Шарли Ҳебдога ҳужум иштирокчиларидан бири билан учрашганини айтган. Авлаки Америка дрони ҳужумидан ўлдирилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

"У ўлдирилгач, мен шокка тушдим. Бу шу қадар кутилмаганда рўй бергандики, мен яхши раҳбардан айрилдик, деб ўйладим. Сиз қачондир ўзингизни жиҳодга, жиноятга, ҳудкушликка даъват қилган инсонлар билан учрашганмисиз. Улар сизни шаҳидликка ижобий томондан туриб даъват қилади. Сен шаҳидсан, сен дининг учун жангчисан. Мен аниқ ишонаман, шаҳардаги кўп ёш йигитлар бу даъватларга асир бўлганлар".

Ойша уч британиялик қиз нима учун исломий давлат сафига бориб қўшилишни исташганлари ҳақида гапираркан, қизлар балки Сурияда ўзлари учун маърифатни ўрганмоқчи бўлганларини айтади.

"Яъни, баъзи даъватларда биз ўзимизни британиялик деб ҳисобламаслик кераклигидан илҳомланганмиз. Мен ўйлайманки, қизлар булар кофирлар, кўп мусулмонларни ўлдирган ва бу халқ бизнинг душманимиз, деган фикрга келишган. Сиз давлатга ишонмайсиз, полицияга ишонмайсиз, болаларингизни давлат мактабига бермайсиз, уларни исломий мактабга юборасиз, уйда ўқитасиз. Салафийлар ва ваҳҳобийлар алал оқибат Британияда шариат ҳукмронлик қилишига ишонадилар".

Улар мусулмон бўлмаган аёллар, британиялик аёллар ҳақида нима дейдилар?

"Бу худди масхара қилишдек, улар худди жирканч- деярли эркакларга ўхшайдилар" каби фикр юритадилар. Улар менга гапга қулоқ солувчи, уйда ўтирувчи, бир киши учун пардозланиб, хушбўй бўлишим кераклигини айтишган. Мен бундан ташқари ўзим ортидан борган сектада аёлларга нисбатан умуман адолат қилинмаслигини ҳам сездим. Бу фундаментал нарса эди, бу ғоялар қаторида сен мусулмон бўлмаган кимнидир ўлдиришинг керак эди.

Унинг Муҳаммад Емвазий-Жиҳоди Жон ҳақида фикрлари.

"Улар унга худди кумир сифатида қарашади. Улар албатта ундан илҳомланадилар, фахрланиб ўхшашга интиладилар, яъники ўзининг номи билан улар ва халқи учун курашган жиҳодчи сифатида кўрадилар".

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ойша "Исломий давлат"нинг видеоларидан олдин Ироқдаги Ал- Қоида ва Сомалидаги Аш-Шабаб видеолари унга таъсир қилганини айтади. Ойшага кўра, ижтимоий тармоқлардаги ҳаракатлар товламачиликка ёки тегажоғликка ўхшайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ