Қуёш батареялик учоқ ер юзини айланиб чиқади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP Solar Impulse Project

Қуёш энергиясидан озиқланадиган учоқ ер юзини айланиб чиқиш бўйича рекорд ўрнатиш учун Абу-Дабидан парвоз қилди.

Solar Impulse-2 учувчи аппарати Бирлашган Араб Амирликлари шарқидан Уммон томонга йўналди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Учоқ олдиндаги беш ой ичида кўп сонли қўнишлари бўлган мураккаб йўналиш бўйича ер юзини айланиб чиқиши режалаштирилган.

Бир ўринли ҳаво машинасини галма-галдан икки швецариялик экологик тоза технология ишқибозлари - Абу Дабидан штурвалга ўтирган Андре Боршберг ва Бертран Пикарлар бошқаришади.

Тўхташлар дам олиш ва созлашлар учун керак бўлади.

Муваффақият шарти

"Мен ишонаманки, ўзига хос аэропланимиз бизни уммон ортига олиб боради",- деб айтган Боршберг парвоз олдидан Би-би-сига берган интервьюсида.

Ҳозирги машина ўтмишдоши бўлган Solar Impulse-1 ҳам 2013 йилда ўз олдига қатор дунё рекордларини, жумладан, Шимолий Америка қитъасини кесиб ўтишни мақсад қилиб қўйган эди.

Бироқ Ер юзини айланиб чиқиш катта амбицияси катта ҳажмдаги учоқни ҳам талаб қилиши кейин маълум бўлганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Solar Impulse-2 нинг узунлиги 72 метрни ташкил қилиб, бу Boeing-747дан катта ҳисобланади.

Шунга қарамай, унинг оғирлиги 2,3 тонна келади. Экспедиция муваффақиятининг шартларидан бири камроқ оғирликдир.

Иккинчи шарт- қанотлар юзасидаги 17 минг қуёш элементининг ва куннинг қоронғи вақтларида ҳам зарядлана оладиган ион аккумуляторларининг ишончлили ишлашидир.

Бу айниқса Тинч ва Атлантика уммони устидаги бир неча кун тўхтовсиз давом этадиган парвозлар пайтида жуда муҳим ҳисобланади

Уйқусиз

Учувчилар бу вақт ичида деярли ухламасликларига тўғри келади- улар ёлғиз яхтачилар каби атиги 20 дақиқа мизғиб олишга имконлари бўлади.

Вазифанинг қийинлиги яна шундаки, учувчилар телефон будкасидан сал каттароқ келадиган 3,8 кубметр ҳажмдаги кабинада парвозларини ўтказадилар.

Боршбергнинг айтишича, бу қийинчиликни енгиб ўтишга унинг йога билан шуғуллангани ёрдам беради. Пикар эса ўз-ўзини гипнозга умид қилмоқда. "Бу ишқибозлигим ҳам менга далда бўлади", дейди у.

"Менда 16 йил олдин ер юзини ёнилғисиз, фақат қуёш энергиясида айланиб чиқиш орзуси пайдо бўлганди. Ҳозир биз буни амалга ошириш арафасида турибмиз. Мен сабрсизлик билан кабинага кириш ва парвоз қилишни кутаяпман", деб таъкидлайди Пикар.

Учувчиларни яхши тайёрланган муҳандислар гуруҳи қувватлаб турибди. Парвозни бошқариш маркази Монакода жойлашган, бироқ муҳандислар учоқни қўлларидаги восита ёрдамида ҳамма ёқдан кузатиб тура оладилар.

Бироқ Solar Impulse-2 нинг муваффақияти тўла кафолатланмаган. Компьютер нусхалари кўрсатишича, уммон устида парвоз фақат яхши об-ҳаво шароитидагина мумкин холос.

Шу сабабли гуруҳ қулай об-ҳавони ерда ҳафталаб кутиб қолиши мумкин.

Агар учоқ Тинч ёки Атлантика уммони устидан учиб ўтолмай қолса, ёрдам кемаси етиб келгунича учувчи махсус қутқарув воситалари ёрдамида сувда сузиши керак.

Андре Боршберг – мутахассислиги бўйича муҳандис ва ҳарбий учувчи, бироқ интернет технологиялар орқали маблағини йиққан.

Бертран Пикар эса ўзининг ҳавода сузиш қаҳрамонликлари билан машҳур. У 1999 йил ҳаво шари орқали Ер атрофида биринчи тўхтовсиз парвозини амалга оширган.

Бертран 1960 йил Мариан шаршараси тубига биринчи бор тушган Жак Пикарнинг ўғлидир.

Унинг бобоси Огюст Пикар эса 1931 йил страсферага ҳаво шарида биринчи бўлиб кўтарилган инсон саналади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ