Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Толиблар будда ҳайкалларини портлатишга 25 кун сарфлагандилар

Афғонистоннинг Бомиён вилоятида Толиблар томонидан қадимий улкан Будда ҳайкалларининг вайрон этилганига 14 йил бўлди.

Тоғ бағрига эрамизўнинг 3-7 асрларида ўйиб ишланган икк ҳайкал портловчи моддалар ёрдамида 2001 йил портлатилганди.

Толибонга кўра, бу ҳайкаллар куфр нишонаси бўлган. Улар будда ҳайкалларини вайрон қилишга 25 кун сарфлашган.

Ҳайкаллар бузилгандан сўнг толиблар вайроналар ўрнида ўндан ортиқ сигирларни олиб келиб сўйишган ва гўштини одамларга тарқатишган.

Би-би-сининг Бомиёндаги мухбири ушбу ҳодисага гувоҳ бўлганлардан бири билан суҳбатлашишга муваффақ бўлган.

Мухбиримиз Ҳумоюн Ҳадид шундай ҳикоя қилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02