Америкада туғилмаган гўдак аёл қорнидан ёриб олинган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP. Daily Times Call Matthew Jonas
Image caption Колорадо полицияси

Колорадо полициясига кўра, бу ваҳшатнок ҳужумда бир аёл бошқа бирининг қорнига пичоқ уриб, ҳомилани чиқариб олган.

Етти ойлик ҳомиласидан айрилган аёл омон қолган, аммо туғилмаган гўдак ўлган.

Ҳомиладор аёл ўз ҳужумчисининг уйига болалар кийимларини кўришга келган.

Болалар кийимлари ҳақидаги реклама Craigslist аталмиш интернет бозорга жойлаштирилган.

Ҳужум қилишда гумонланган Дайнел Катрис Лейннинг бундан ўн йилча аввал 19 ойлик чақалоғи кичик балиқ ҳовузида чўкиб ўлган.

26 ёшда бўлган ҳомиладор аёл эса ана шу интернет бозордаги болалар кийимларига доир рекламани кўриб Дейнел Лейннинг хонадонига келган.

"Бу хонадонга киргач унга ҳужум қилинган, калтакланган ва туғилмаган гўдак унинг қорнидан сўйиб чиқариб олинган”, деб айтган полиция ходими.

У фавқулодда хизматларга қўнғироқ қилишга улгурган, аммо ёрдам етиб келганида у деярли ҳушсиз бўлган.

"Мени сўйди, мен ҳомиладорман”, деб айтган бу аёл фавқулодда ёрдам хизматларига қўнғироқ қилар экан...

Ёрдам етиб келганида ҳужумчи аёл ғойиб бўлган.

Полицияга кўра, 34 ёшда бўлган бу аёл эрига “боласи тушиб қолганини” айтган ва етти ойлик ҳомилани олиб касалхонага борган.

Айни жиноят юзасидан текширувлар бошланган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02