Британия сайловлари ва миллий озчиликлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Британияда парламент сайловларига бир неча ҳафта қолар экан сиёсатчилар мамлакат бўйлаб сайловчиларнинг турли қатламаларини ўзларига оғдиришга уриниб ётишибди.

Лекин Британиядаги миллий ва диний озчиликлар ким учун овоз беришни истайдилар ва ўз навбатида сиёсатчилардан нималарни кутмоқдалар?

Замонавий демократия жараёнларида сиёсатчилар сайловчилар овозига эришиш учун аксар ҳолатларда аҳоли гуруҳлари ё-да қатламларига мурожаат қиладилар.

Дейлик, ёшлар, ёши катталар, ишбилармонлар ёки танҳо оналар.

Британия аҳолисининг турфа хиллиги ошиб борар экан, озчилик гуруҳлар ўзларини ташвишга солган масалаларда сиёсатчиларни саволга тутишда тобора фаолроқ бўлиб бормоқдалар.

Этник озчиликлар Британия аҳолисининг 8 фоизини ташкил этадилар.

Мусулмонлар жамоаси

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Мусулмонлар Британияда иккинчи йирик диний жамоадир. Лекин этник ва мазҳабий жиҳатдан турфа хилдирлар.

Масалан, покистонликлар ва бангладешликлар асосан Англия шимолида яшайдилар.

Араб давлатларидан, шунингдек Сомалидан ва яна кўплаб жаҳоннинг бошқа нуқталаридан мусулмонлар ҳам бор.

Улар манфаатларини намоён этувчи асосий партиялардан бири бўлмиш Британия Мусулмонлар Кенгаши сайловолди жараёнида "Мулозамат эмас, адолат" шиорини ўртага ташлаб, бурқа ва ниқоб кийиш ҳуқуқи каби масалаларга эътибор қартилишини истамоқдалар.

Лекин ҳозирча биронта ҳам етакчи партия бу масалаларни ўз сайловолди кампаниясида кўтаргани йўқ.

Кенгаш шунингдек, хавфсизлик хизматлари мусулмонларни ҳаддан ташқари кўп назорат қилишаётгани ҳақидаги хабарлардан сўнг фуқаро эркинларига аҳамият берилишини ҳам хоҳлайди.

Қора танлилар

Image caption Британиядаги қора танлилар 50-60 йилларда асосан Африка ва Кариб давлатларидан келганлар жамоасидан анчайин турфа хлилдир.

Британиянинг жорий қора танли аҳолиси 50-60 йилларда мамлакатга келган асосан Африка ва Кариб мамлакатлардан бўлганлардан ҳозирда анчайин турфа хил.

Лекин уларни бир нарса бирлаштирган, у ҳам бўлса улар қаердан бўлишларидан қатъий назар овоз бериш учун рўйхатдан ўтишга у қадар ошиқмас эканлар.

Ўтган 2010 йилги сайловларда африкаликлардан атиги 28% ва Кариб мамлакатларидан бўлганларнинг атиги 16 фоизи қайддан ўтган эканлар.

Аввалги сайловларда улар асосан Лейбористларни қўллаган бўлсалар охирги йилларда бу қўллов ўзгарган.

Уларни ҳозирда икки масала қизиқтиради - таълим-тарбия ва нафақалар.

Таълим олиш улар учун ижтимоий табақада юқорироқ ўринга эга бўлиш ва ёшлар учун жамиятда ўз ўрниларини эгаллаш имкониятини англатади.

Нафақалар масаласида эса қариликда ўз мамлакатларига қайтишни афзал кўрувчилар учун охирги йилларда нафақа миқдорининг оширилмаётганидир. Оврўпо Иттифоқи ёки АҚШга кетганлар учун бу қоида риоя қилмайди.

Яҳудийлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Яҳудийлар Британиядаги энг қадмий ва энг интеграллашган озчиликлардан биридир.

Ўтган сайловларда уларнинг аксари Консерваторлар учун овоз берган.

Улар мамлакатдаги энг кам сонли озчиликлардан биридир.

Уларни ташвишлантираётган масалалар диний мактбалар очилишига рухсат берилиши, кошер йўлида молларни сўйиш ва суннат, шунингдек яҳудий байрамлари куни таътил олиш ҳуқуқларидир.

Ҳалол ва кошер йўлида молларни сўйиш усули охирги йилларда ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари томонидан танқид остига олинмоқда.

Яҳудийлар шунингдек, миллат вакилларининг Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилиши йўлида кўпроқ ҳаракат қилишларини истайдилар.

Ҳиндлар

Ҳиндлар Британия аҳолисининг 1.5 фоизини ташкил этадилар ва тўртинчи йирик этник гуруҳдир.

Улар орасида энг кўп тилга олинадиган масала касталар масаласидир.

Каста асосида камситиш Британияда ноқонуний амалдир. Лекин баъзи Ҳинд ташкилотлари каста муаммоси мавжуд эмаслиги ва бу ҳақда гапириш бутун жамоани ёмонотлиқ қилиши ҳақида айтадилар.

Яна бир ташкилот, Британия Ҳиндлар Кенгаши эса Ҳиндистон БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлиб қабул қилиниши, йога машқларининг соғлиқни сақлаш тизимига киритилиши ва кўпроқ ҳинд ибодатхоналрининг қурилишида ёрдам берилишини истайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Your contact details
Disclaimer