Ҳиллари Клинтон АҚШ президентлигига номзодлигини эълон қилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Матбуот хабарларига кўра, АҚШнинг собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон келаётган якшанба куни келгуси президентлик сайловларида ўз номзодини қўйиши ҳақида маълум қилади.

Айтилишича, Клинтон хоним бу борада ижтимоий тармоқлар орқали билдириш беради.

Шундан кейин у 2016 йил ўтказилажак президентлик сайловлари кампаниясининг илк босқичида икки штатга сафар қилади.

Собиқ президент Билл Клинтоннинг рафиқаси 2008 йилги сайловларда ҳам номзод сифатида қатнашганди ва ҳозирда Демократлар партиясидан анчайин жиддий номзод сифатида кўрилмоқда.

Ҳиллари хоним ўзининг сайловолди кампаниясининг асосий нуқталари ҳақида видеолавҳа эълон қилиши, лекин расмий, узундан-узоқ нутқдан тийилиши кутилмоқда.

67 ёшли Ҳиллари Клинтон президент Обама маъмуриятида 2009 йилдан 2013 йилга қадар Давлат Котиби вазифасида ишлаган.

Американинг етакчи дипломати сифатида у мутассил хорижий сафарлар ва музокараларда юзма-юз учрашувлар устаси сифатида кўриларди.

1992 йили Билл Клинтон президентлик учун курашаётган вақти сайловчилар ўнгида ҳазиллашиб, "Мен учун овоз берсанглар бир президент эмас икки президентга эга бўласизлар" дея, рафиқасига ишора этганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Your contact details
Disclaimer