Ҳиллари Клинтон сайловолди учрашувларини бошлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Собиқ АҚШ Давлат котибаси Ҳиллари Клинтон сайловолди кампаниясидаги сафарларини бошлаган.

12 апрел куни Клинтон хоним Америка Демократлари томонидан президентликка номзодини илгари суришга қарор қилгани ҳақида расман эълон қилди.

Унинг расмий сайловолди кампанияси яқин ойларда бошланади.

Ҳозирча у Америка штатлари бўйлаб сафар қилиб сайловчилар билан мулоқотлар ўтказишни мақсад қилган.

Клинтон хоним Нью-Йоркдан Айова штати томон йўлга чиқишлари, бу овоз берувчиларнинг фикрларини “тинглаш сафари” бўлишини маълум қилган.

Партиядан ягона номзодни аниқлашга хизмат қиладиган праймари сайлов сафари бир неча ҳафта давом этиши кутилмоқда.

Шу ҳафтада Клинтон хоним талабалар, ўқитувчилар ва кичик бизнес соҳиблари билан учрашишни мўлжаллаган.

АҚШ собиқ президенти Билл Клинтоннинг рафиқаси Ҳиллари Клинтон 2008 йили ҳам Демократик партиядан номзодини президентликка қўйган, бироқ Барак Обамага ютқазган эди.

Президент Обама Ҳиллари Клинтон номзодини дастаклаб чиқди.

Жаноб Обама сўзларига кўра, Клинтон хоним “аъло президент бўлади”.

Аммо уларнинг Республикачи мухолифлари ҳам Президент Обамани ва ҳам собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонни танқидга тутишади.

Республикачилардан президентликка номзодини Жеб Буш ҳам илгари сурилиши кутилмоқда.

У собиқ президент Жорж Бушнинг укаси ва собиқ Флорида штати губернатори.

“Биз ўзимизнинг иттифоқчиларимиз муносабатларга шикаст етказган ва бизнинг душманларимизни кучайтирган Обама-Клинтон ташқи сиёсатидан яхшироқ ташқи сиёсат юритишимиз керак”, дея Твиттерда ёзган Жеб Буш.

Республикачилардан яна бир президентликка даъвогар бўлиши кутилаётган Ранд Пол Клинтон хоним ташқи сиёсат идорасини бошқарган 2012 йилдаги Ливиядаги АҚШ элчихонасига ҳужум учун танқидга тутган.

2012 йил сентябрида Бенғозидаги АҚШ дипломатик қароргоҳига ҳужумда бир неча америкалик, жумладан АҚШнинг Ливиядаги элчиси ҳам ўлдирилган эди.

Клинтон хонимни америкалик дипломатлар хавфсизлигини таъминлаш учун етарли чора кўрмаганликда айблаб келишади.

Республикачи Ранд Пол эр-хотин Клинтонлар юритадиган хайрия ташкилотига келиб тушадиган пуллар манбасини ҳам савол олган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ