Эрон Умра зиёратларини бекор қилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи ISNA

Икки эронлик ўсмир жинсий таҳқирлангани ҳақидаги хабарлар ортидан Эрон Саудия Арабистонига Умра зиёрати парвозларини бекор қилган.

Эрон Маданият ишлари вазири Али Жаннатий айтишича, эронлик ёшларни таҳқирлаган инсонлар жавобгарликка тортилганидан кейингина парвозлар қайта тикланади.

Хабарларга кўра, март ойида икки ўспирин Маккаю-Мукаррамага Умра зиёратини адо этиш учун борганлар.

Зиёратдан ортга қайтишга қарор қилганлар ва Саудия Арабистонининг Жидда аэропортидан Теҳронга парвоз қилганлар.

Жидда аэропорти хавфсизлик ходимлари эронликларни жинсий таҳқирлаганлари хабар қилинган.

Ушбу ҳодиса Ямандаги можаро туфайли совуқлашгани кузатилган минтақанинг икки йирик давлати ўртасидаги муносабатларни янада тарангликни янада кучайтиради, дея тахмин қилинмоқда.

Ямандаги Шиа Хусий қавми исёнчиларини Саудия Арабистони етакчилигидаги ҳарбий коалиция кучлари ҳаво ҳужумларига тутмоқда.

АҚШга кўра, Хусий жангарилари Эрондан ҳарбий кўмак олмоқда.

Расмий Теҳрон ва Хусий жангарилари буни рад этиб келади.

11 апрел куни Теҳрондаги Саудия Арабистони элчихонаси қаршисида юзлаб эронликлар норозилик намойиши уюштирганлар ва Эрон ҳукуматидан "зарур бўлмаган Умрага чек қўйиш"ни талаб қилганлар.

13 апрел куни эса Эрон давлат телевидениесида Маданият ишлари бўйича вазир Али Жаннатий чиқиш қилган.

"Жиноятчилар ушланиб жазога тортилгунларича мен Ҳаж ва Зиёрат ташкилотига Умрани тўхтатиб туришга буйруқ бердим", деб айтган Эрон вазири.

Жаноб Жаннатий айтишича, Саудия тарафи айбдор шахсларни "қамаб жазолаш"га ваъда берганлар.

"Улар ҳатто қатл қилишга ваъда бергандилар, аммо шу пайтгача ҳеч нарса қилингани йўқ", деб айтган мулозим.

Ҳар йили 500 мингча эронлик Умра зиёратини амалга оширади, деб кўрилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Your contact details
Disclaimer