"№44" филми Россияда прокатга чиқарилмайдиган бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Россия Маданият вазирлиги сайтида айтилишича, "№44" ("Номер 44") филми мамлакатда прокатга чиқарилмайди.

Филмнинг премьераси бутун жаҳон бўйлаб 17 апрелга мўлжалланган. Унинг Россия прокат бозорига чиқиши ҳам айни кунга режаланганди.

Филмнинг оригинали Child 44, яъни "Бола 44" деб номланади. Унда ёш болаларни ўлдираётган қотилни қидираётган совет терговчиси ҳақида сўз боради.

У Том Боб Смитнинг совет давридаги ҳақиқий қотиллардан бири, эҳтимол ростовлик Андрей Чикато ҳақидаги романига асосланган.

Филмда кўп сонли болалар ўлимини тергов қилаётган Лев Демидов номли зобитнинг вазифаси бу каби қотилликлар Совет Иттифоқида юз беришини тан олишни истамаган ҳукуматнинг тўсиқлари билан қийинлашади.

Маданият вазирлиги сайтида чоп қилинган баёнотда филм намойиши ортидан вазирлик "филм таркиби, биринчи ўринда - тарихий фактларнинг бузиб кўрсатилиши, Иккинчи Жаҳон Уруши давридаги, ҳамда урушгача бўлган ва ундан кейинги даврдаги воқеаларнинг ўзбошимча талқини, шунингдек ўша тарихий даврдаги совет фуқароларининг образлари ва характерининг бузиб кўрсатилиши" борасида саволлар олгани айтилади.

Бунинг ортидан вазирлик яна бир бор қатор мутахассисларни йиғиб филмни намойиш қилгани, ҳамда унинг ортидан вазирлик ва "Централ Партнершип" прокатчигида "бу каби филмнинг Ғалабанинг 70 йиллиги арафасида намойиш қилинишига йўл қўйиб бўлмайди" деган хулоса ясалганини айтади.

Россиянинг йирик филм дистрибютори "Централ партнершип" бу қарордан келиб чиқадиган барча тижорий оқибатларни ўз бўйнига олишини билдирди.

Фильмда Том Харди, Гари Олдман, Нуми Рапас, Венсан Кассел и Падди Консидайнлар суратга тушишган. Жаҳон бўйлаб филм танқидчилари у кучли триллер бўлишини айтишмоқда.

Баъзи мухбирлар бу қарор охирги вақтда Россия ва Ғарб ўртасида таранглашган алоқалар, ҳамда Ғалаба куни арафасида кучайган эски шўро тизимини қўмсаш каби ҳиссиётларга боғлиқ эканини айтишмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Your contact details
Disclaimer