“Исломий давлат” насронийлар қатл қилингани аксланган видеони ошкор қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Аксарият мусулмонлар "Исломий давлат"ни Исломга қарши гуруҳ деб билишади

Исломий давлат” жангарилари Ливияда қўлга олинган эфиопиялик ўттиз нафар насроний қатл қилинган видеони интернетга жойлаган.

Ана шу видеотасвирларда, денгиз соҳилида бир гуруҳ одамларнинг бошлари таналаридан жуда қилингани кўрсатилади.

Иккинчи бир гуруҳ одамларни эса чўлда бошларидан отиб ташлайдилар.

Видеода айни қатл қилинганлар Эфиопия Черковининг аъзолари экани айтилади.

Қарийб ярим соатлик видеода “Исломий давлат”нинг медиа қанотига тегишли расмий нишон ҳам кўринади.

Феврал ойида “Исломий давлат” Ливия насронийларини қатл қилганда туширилган видеосини тарқатган эди.

“Исломий давлат” хақида маълумотнома

"Исломий Давлат" (ИД) - Сурия шарқи ва Ироқ шимоли ҳамда ғарбида йирик ҳудудларни назорат қилаётган радикал исломий гуруҳдир.

Унинг оммавий қатл, диний ва этник озчилик вакилларини ўғирлаб кетиш, аскарлар ва журналистларнинг бошини танасидан жудо қилиш каби шафқатсиз усуллари дунё бўйлаб ваҳима ҳамда ғазаб уйғотиши баробарида АҚШнинг ҳарбий мудоҳаласига ҳам сабаб бўлган.

Тарафдорлари Абу Бакр ал-Бағдодийни Халифа Иброҳим деб аташади.

Гуруҳ шариат қоидалари асосида ягона сиёсий ва диний раҳбар томонидан бошқариладиган давлат - Халифалик қуришни мақсад қилиб олган.

ИД илдизлари марҳум Абу Мусаб аз-Зарқовийга бориб тақалади.

2002 йилда Тавҳид ва ал-Жиҳод ташкилотига асос солган иорданиялик Зарқовий орадан бир йил ўтиб, Усома Бин Лодинга қасамёд қилади ва "Ироқдаги Ал-Қоида" (ИАҚ) ни тузади.

2006 йилда Зарқовийнинг ўлимидан сўнг ИАҚ Ироқ Исломий Давлати (ИИД)ни тузди.

АҚШнинг Ироққа қўшимча кучлар юбориши ва Сунний араб қабилаларидан ташкил топган "Саҳва" ("Уйғониш") кенгашлари ИИД ни анча заифлатди.

«Исломий давлат» диний ва миллий озчиликларни нишонга олган

2013 йилнинг апрелида Бағдодий ўзининг Ироқ ва Суриядаги кучларини қўшиб, Ироқ ва Шом Исломий Давлати тузилганини эълон қилди (ИШИД). Ан-Нусра ва Ал-Қоида раҳбарлари ушбу қарорни рад этдилар, аммо Бағдодийга содиқ жангчилар ан-Нусрадан ажралиб чиқиб, ИШИДнинг Сурияда қолишини таъминлашди.

Бошни танадан жудо қилиш ва ёппасига қириш усуллари душманларни террор қилиш мақсадида ишлатилган.

«ИД» аъзолари сунний Исломнинг ашаддий талқинини қабул қилишган ва ўзларини якка-ю ягона ҳақиқий мусулмонлар, деб билишади. Уларга кўра, бутун дунё Исломни йўқ қилишга бел боғлаган кофирлардан иборат. Улар бошқа мусулмонлар ва номусулмонларга қарши ҳужумларни шу билан оқлашади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ