Юзлаб муҳожирлар Ўрта ер денгизига чўкиб кетди

Image caption Фожеа рўй берган минтақа харитаси

Етти юзга яқин муҳожирлар бўлган кема Ўрта ер денгизига чўкиб кетган.

Бу ҳақда Италия соҳил қўриқчилари хабар қилишган.

Ҳозирда йирик қутқарув амалиёти бошланган.

Фожеа кеча тунда Италиянинг Лампедуса оролига яқин минтақада рўй берган.

Ҳозирга қадар 28 киши қутқариб қолинган.

Шу ҳафта бошларида эса Ливия шимолида 400 нафар муҳожирлар бўлган кема чўкиб кетгани ҳақида хабар қилинганди.

Малта Бош вазири Жосеф Мускат сўнгги ҳалокатда қурбонлар сони кўп бўлиши эҳтимолидан хавотирлик билдирган.

The Times of Malta газетаси журналисти Марк Микаллефга кўра, бу каби ҳалокатли воқеалар юз бериши ноодатий ҳол эмас.

Унинг айтишича, қутқарув кемалари аслида ўз вазифаларини уддалай олишмайди.

“Бу кемалар яхши жиҳозланмаган, улар қутқарув ишлари учун мўлжалланмаган”, дейди журналист.

Ҳозирда қутқарув ишларига 20 та кема ва уч вертолёт жалб қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio