Болалик аёл ишни ташлаши керакми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Ҳиндистонлик журналист аёл ҳомиладор эканлигини ишда маълум қилишидан бир ой ўтмаёқ "ишдаги камчиликлари" туфайли бўшатилаётгаи ҳақида мактуб олди.

Бу каби ишдан бўшатиш ноқонуний ва даъво асоссиз эканлигидан шикоят қилиб, у маҳкамага ариза берди.

Ўшандан 3 йил ўтиб маҳкама аёлни ишда тиклаш ва маошларини қайтариб бериш ҳукмини чиқарди.

Ҳиндистон қонунларига мувофиқ аёлларга 3 ой маоши тўлиқ сақланган оналик таътили ва иш жойининг сақлаб қолиниши кафолатланган.

Лекин амалда бу қонунларга у қадар риоя қилинмайди. 2008-2012 йиллар мобайнида бу борада маҳкамага 900 шикоят келиб тушган.

Лекин аксар аёллар оналик учун бериладиган имтиёзлардан мосуво этилган ҳолларда шикоят ҳам қилиб ўтирмайдилар. Шунчаки ишдан кетадилар, қўядилар.

'Фарзандли аёл учун ишлаш айбми'

Пойтахт Деҳлида 1000 аёл ўртасида ўтказилган сўров натижалрига мувофиқ турмушга чиққан аёлларнинг атиги 18-34 фоизи фарзанд кўргандан сўнг ҳам ишлашни давом эттирган.

"Ҳатто оила аъзолари ёрдам берган ёки энага ёллашга қурби етган аёллар ҳам ўзларини айбдор ҳис эта бошлайдилар. Чунки жамиятда аёл болага қараши керак деган ақида ҳукмрон", дейди парламент вакили ва таниқли ишбилармон Ану Ага.

30 ёшли Анжали Бусан ҳомиладорлиги оғир кечгани учун оналик таътил вақти тугаганидан сўнг, у ишлайдиган ширкат таътилини чўзишдан бош тортгани учун ишдан кетишга мажбур бўлган.

Ҳозирда қизи 4 ёшда. Анжали мағрур она, лекин ишдан кетишга мажбур бўлгани учун ғазабда.

"Менда асл танлов бўлганида уйда ўтирармидим?" дейди у.

"Фарзанд кўргандан кейин ишга қайтсанг, "ишда узоқ қола олмайди", деб жиддий бўлмаган лойиҳаларни беришади. Ширкатлар бизни жамоадаги "заиф халқа" сифатида кўра бошлайдилар".

Мумбайдаги олийгоҳ профессори Падмини Сваминатаннинг айтишича, тобора кўпроқ аёллар олий маълумот ва ишлаш имконига эга бўлмоқдалар. Лекин оила ва оналик масъулиятлари туфайли тез орада иш жойидан йўқолиб қоладилар.

Масалан Свагатика Дас Деҳли Олийгоҳида ишлаган вақти оналик таътили ва маоши берилиши ҳақида айтилган. Лекин фарзанд кўрганидан сўнг ишга қайтган вақти берилган ваъдалар бажарилмади.

"Бутун йил тушкунликда ўтди. Колледжимиз раҳбари уйда ўтириб ўғлингга қарай қол, деди. Унинг бундай дейишга қандай ҳаққи бор", дейди у.

ABC Consultants ишга ёллаш ширкати бошқарувчи директори Шив Агарвалнинг айтишича, иш берувчилар бирон аёлни ишга олаётганда оилавий мавқеи билан қизиқишлари одатий ҳол.

"Ишга олиш-олмасликда бу муҳим омил ҳисобланади ва табиийки аёллар ўзларини камситилган ҳис қиладилар".

Баъзи йирик ширкатлар ҳозирда болалар боғчаси ва камроқ иш соатлари каби имкониятларни яратмоқдалар, лекин ҳамма иш берувчи ҳам бундай қила олмайди.

Бошқа тарафдан ишламоқчи бўлган эркаклар керагидан ортиқ бўлган бир шароитда, аёллар учун вазият яқин орада ўзгариши эҳтимоли кам.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer