Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Перу: Ноғорачилар ҳам янги жаҳон рекорди ўрнатишмоқчи

Гиннес рекордлар китобига кириш учун бу ишга минглаб перуликлар бош қўшишди.

Улар ўртаси ўйиқ ва тўртбурчак ёғоч ноғоралари бўлмиш кахоннинг роса чангини чиқаришаркан, унинг куйига рақсга тушганлар ҳам оз бўлмади.

Рекорд ўрнатиш маросими пойтахт Лимада бўлиб ўтди.

Перулик масъуллар эса, ҳозир маросимда ким ҳозир бўлгану бўлмаганини текширишмоқда - сурату видеолавҳаларнинг тит-питини чиқаришмоқда экан.

Сиз ҳам томоша қилинг: