Фархунда ўлими юзасидан 49 киши маҳкамага тортилмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Афғонистон пойтахти Кобулда бутун дунёни ғазаблантирган Фархунда ўлими юзасидан 49 эркак устидан маҳкама давом этмоқда, улар орасида 19 полиция ходими бор.

Улар шафқатсиз қотилликда айбланмоқдалар.

Ҳодиса Кобулдаги Шоҳ-ду-Шамшаира масжидида 27 ёшли Фархунда имом билан баҳслашгани ортидан рўй берган.

Диний билим олаётган ҳамда зиёратгоҳ имомларининг Ислом динига қарши амаллари нотўғрилигини тушунтиришни истаган Фархундани Қуръонни ёқишда айблашган.

Ғазабланган оломон уни калтаклаб ўлдиришган, кейин жасадини ёқишган.

Фархунданинг ўлдирилиши мобил телефонлар видеосига тасвирга олинган, тезда бутун дунёга тарқалди ва кўпчиликни ларзага солди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Ушбу даҳшатли қотилликка қарши норозилик намойишлари уюштирилди.

Кобулдаги маҳкамада қоралов томони билдиришича, Фархунда Қуръонни ёққани исботланмаган.

19 полиция ходими ғазабланган оломонни тўхтатиш учун ҳеч қандай чора кўрмаганликда айбланганлар.

Маҳкама 2 май куни бошланди.

Айбланувчилар маҳкамада маҳбусларнинг қора кийимларида ҳозир бўлдилар.

Маҳкамани Афғонистон давлат телевидениеси тўғридан-тўғри намойиш этган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ