Британия сайлов кампанияси якунига етмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Британиядаги партия раҳбарлари ва номзодлар умумсайловлар олди тарғиботнинг сўнгги кунида бор имкониятдан фойдаланиб қолишга интилмоқдалар.

Бош вазир Дэвид Кэмероннинг айтишича, мамлакат "бундан беш йил олдингидан кучлироқ бўлди", бироқ "яна кўп нарса қилиш керак".

Лейбористлар раҳбари Эд Милибанд эса одамларни "мамлакатда оғир меҳнат яна қадрланиши учун" овоз беришга чақирар экан, айни пайтда Ник Клегг либерал-демократлар "барқарорлик ва тартиб"ни ваъда қилишларини айтди.

Сўровлар бирорта ҳам партия тўғридан-тўғри кўпчилик ўрин эгаллай олмаслиги мумкинлигини кўрсатади.

Жаноб Кэмерон консерваторлар пайшанба кунги сайловларда ғолиб чиқишларига умид қилаётганини билдирди.

Собиқ давлат хизматчиси Лорд О'Доннелл эса Дэвид Кэмерон бош вазирликда кўпчилик овозсиз ҳам қолишини башорат қилади.

Милибэнднинг сўзлашича, партиядошларининг имкониятларини оптимистик баҳолайди ва жамият "тўғри қарор" беришига ишонади.

Айни пайтда Ник Клегг либерал-демократлар ҳар қандай музокараларда муҳим ўйинчи бўлиш учун етарли ўрин олишларига аминман, демоқда.

Либерл-демократлар Британияга "ақл ва юракларини берадилар" дейди жаноб Клегг. Айни пайтда у ўзининг Land's Endдан John O'Groatsгача 1000 мил масофалик турини давом эттираяпти.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Дэвид Кэмероннинг айтишича, мамлакат "бундан беш йил олдингидан кучлироқ".

Британия матбуотида ҳам сайловлардан бир кун олдинги баҳс-мунозаралар қизғин кетяпти.

Таймс газетаси консерватив-либерал демократлар коалициясининг давом этишини қувватлади. Шунингдек, Daily Mail ҳам консерваторларни ёқлаган.

Шимолий Ирландиянинг беш йирик партиялари жонли эфирида ижтимоий таъминот тизимини ислоҳ қилиш ва бир жинсли никоҳлар борасидаги дебатлар чоғи даҳанаки жанг росакамига айланиб кетишига оз қолган.

Британия асосий партия раҳбарлари эса сайловолди кампаниясининг охирги кунидан етарлича фойдаланиш учун сайловчилар билан учрашмоқдалар.

Би-би-си таҳлилчиси James Landaleга кўра, сиёсатчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари эртага пайшанбада, сайлов ўтиши билан ҳам жараён тугамаслигини айтишмоқда.

Сайлов кунида

Ўтган ўн йиллар ичида Британия сайлов участкаларидаги тартиб деярли ўзгармаган.

Буюк Британия-"тақиқланмаган ҳамма нарса мумкин" тартиби амал қиладиган мамлакатлардан бири. Бу сайлов масканларида сайловчиларга ҳам талуқли.

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA
Image caption Бу йилги кампанияда сиёсатчилар билан селфи тушиш урф бўлган.

Қонун сайлов участкасида суратга туширишни тақиқламайди, бироқ жуда мураккаб қонунчилик боис сайлов комиссияси расмга туширишни маслаҳат ҳам бермайди.

Шунингдек, сайлов комиссияси участка ичкарисида твит қилмасликни сўрайди.

Сайловга ит ва мушуклар билан эса келиш мумкин. Фақатгина жониворлар жараённи тинчгина кузатиб туришлари мумкин бўлса.

Сайлов участкаларида сиёсий мазмундаги кийимларни кийиш ҳам яхши эмас. У ёки бу партия номи туширилган футболкаларда келиш бошқа рақиблар фикрича уларга нисбатан босим ёки қўрқитиш деб қаралиши боис бунга йўл қўйилмайди.

Бундан ташқари сиёсий баҳслар сайлов масканида тақиқланади.

Назарий томондан қиролича ҳам овоз бера олади. Бироқ амалда монархнинг сиёсий бетарафликка амал қилмаслиги конституцияга зид саналгани учун амалда у овоз бермасликни маъқул кўради.

Буюк Британияликлар эртага, 7 май куни 50 мингга яқин сайлов участкаларида овоз берадилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio