Таиланд: одам савдоси боис 50 полициячи ишдан бўшатилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Таиланд Бош вазири Прают Чан-о-ча мамлакатдаги одам савдосига алоқадор ҳар қандай жамлоқни ўн кун ичида йўқ қилишга буйруқ берган.

Бунга Малайзия чегарасига яқин ҳудуддаги қабрларда 30 дан ортиқ инсон жасади топилгани сабаб бўлган.

Бу жасадлар Бирма ва Бангладешдан Малайзияга етиб олишга ҳаракат қилган ноқонуний муҳожирларнинг жасадлари деб кўрилмоқда.

Таиландда ҳозир ҳарбий хунта ҳукмрон.

Ҳарбий раҳбарият жойлардаги маҳаллий бошқарув идоралари раҳбарларига ноқонуний жамлоқларни йўқ қилиш учун муҳлат берган.

10 кундан кейин ноқонуний муҳожирлар жамлоғи топиладиган бўлса, маҳаллий раҳбарларга нисбатан қаттиқ чора кўрилиши ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган.

Расмийларнинг хабар қилишича, инсон траффикингига алоқаси бор деб гумон қилинган 50 дан ортиқ полиция зобити ўз лавозимларидан четлатилганлар.

Ўтган ҳафта Таиланд жанубидаги Сонгхла вилояти жунглисида оммавий қабрлар, бир касалликдан ҳолдан тойган инсон, унинг ёнида бир инсон жасади топилган.

Бу жой одам савдоси билан шуғулланадиган трафикчиларнинг ноқонуний жамлоғи бўлгани хабар қилинмоқда.

Қабрларнинг айримида бир инсон, айрим қабрларда эса бир неча инсон жасади кўмилган.

26 инсон жасади қабрлардан чиқариб олиниб, бу инсонларнинг ўлимига нима сабаб бўлганини ўрганиш бошлангани ҳақида хабар қилди Тай расмийлари.

Асли Бирма ва Бангладешдан келган ноқонуний муҳожирлар бу жамлоқда ушлаб турилган, уларнинг қариндошларидан эса пул талаб қилиниб, ўша пулни қўлга киритмагунча одам савдогарлари инсонларни жамлоқдан чиқармаганлари тахмин қилинмоқда.

Очлик ва хасталикдан ҳалок бўлган инсонларнинг жасадлари қўлбола қабрларда дафн қилинган.

Бир неча кундан кейин яна беш инсон жасади Таиланднинг бошқа бир ҳудудида топилди, уларнинг ҳам одам савдоси қурбонлари экани тахмин қилинди.

Расмийлар хабар қилишича, 26 инсон жасади топилгани иши юзасидан уч Тай расмийси ва бир Бирма фуқароси ҳибсга олинган, улар одам савдосида гумон қилинмоқда.

Ушбу иш юзасидан полиция яна тўрт кишини қидирмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи epa

Би-би-си мухбири Жонатан Хэд хабар қилишича, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари узоқ йиллардан буён Таиланддаги одам савдоси муаммосига эътибор қаратиб келадилар.

Бироқ Таиландда шу пайтгача бу муаммони ҳал қилиш учун жиддий чора кўрилмаган.

Октябр ойида "балиқ овлаш мавсуми" бошланиши билан Таиланднинг Андаман қирғоқлари Рохинга ва Бангладеш муҳожирлари билан тўлиб кетади.

Бу кемаларни тўхтатишга бир-икки расмий ўз ташаббуси билан ҳаракат қилади, бироқ атрофда шунчалик кучли одам савдосидан манфаатдор гуруҳлар борки, бир-икки мулозимнинг ҳаракатлари кўнгилдагидек натижа бермайди.

Ўтган ҳафта Сонгхла вилоятидаги оммавий қабрлар топилган қалин ўрмон ичида бундан олти ой олдин одам савдогарларининг жамлоғи бўлгани ва бу жамлоқ ҳам "қудратли" одамлар "паноҳи" остида бўлгани айтилмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ