Москвада Ғалаба паради ўтмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи EVN
Image caption Россия тарихидаги энг йирик парад

Шўролар Иттифоқининг фашистлар Олмонияси устидан қозонилган Ғалабага 70 йил тўлишини Москва мисли кўрилмаган даражада йирик ҳарбий билан нишонламоқда.

Парадда 16 минг ҳарбий хизматчилар, 190 дан ортиқ ҳарбий техника ва 143 та учоқ ҳамда вертолётлар иштирок этмоқда.

Парадда Россия президенти Путин нуқт сўзлаган.

Ушбу тантанали маросимда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари иштирок этишмоқда.

Image caption Қуролларни "кўз-кўз" қилиш

Дунё давлатларининг кўпгина раҳбарлари, хусусан Ғарб лидерлари Кремлдаги тантаналарни бойқот қилишган.

Ғарб раҳбарларининг Москвага сафар қилмаганлари сабаби Украинадаги инқирозда Россиянинг исёнкорларга тарафкашлик қилаётгани билан боғлиқ.

Россия Украинадаги бўлгинчи исёнкорларни ҳарбий томондан қўллаб-қувватлаётганига доир танқид ва айбловларни рад этиб келади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовдан ташқари барча Марказий Осиё давлатларининг раҳбарлари Москвадаги парадда иштирок этишмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ