АҚШ ва Оврўпода Ғалаба куни нишонланмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Оврўпо бўйлаб Иккинчи Жаҳон Уруши якунининг 70 йиллиги тантанали равишда нишонланмоқда.

Париж, Лондон, Берлин ва Вашингтонда маросимлар бўлиб ўтмоқда. Шанба куни эса Москвада парад ўтказилиши режаланган.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Франция Президенти Франсуа Оллонд билан Париждаги тадбирда иштирок этиб, Арк де Триумф майдонидаги номаълум аскар ёдгорлиги остига гулчамбар қўйди.

Тадбирлар аввало урушнинг илк ўқлари отилган Польшанинг Гданск шаҳрида бошланди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ва қатор шарқий оврўполик раҳбарлар иштирок этган мазкур хотира маросимини Польша ҳукумати Россиядаги ғалаба парадини бойкот қилган раҳбарларга муқобил тадбир сифатида ташкил қилди.

Россиянинг Украинада кечаётган урушдаги ролидан норози давлат раҳбарлари Москвага боришдан бош тортишган.

Кўплаб оврўполик раҳбарлар ўз мамлакатларидаги маросимларда иштирок этишмоқда.

Олмония парламентида ўтказилган махсус сессияда нотиқлар урушга нуқта қўйган Ғарб иттифоқчи кучлари ва Совет армиясига миннатдорчилик билдиришди.

Парламент спикери Норберт Ламмерт 70 йил олдинги 8 майни олмонлар "озод қилинган кун" эканини айтди.

Британияда давлат бошига янги ҳукумат келар экан, Лондондаги номаълум аскар ёдгорлигида махсус маросим ўтказилди ва кечқурун мамлакат бўйлаб 200та машъал ёқилиши кутилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

АҚШ Президенти Барак Обама радио орқали чиқиш қилиб "жаҳонни сақлаб қолган аждодлар"ни олқишлади.

Вашингтондаги Иккинчи Жаҳон уруши ёдгорлигида маросимлар ўтказилиши ва кўҳна учоқлар парвози мўлжалланган.

Россия шанба куни бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида ўзининг ҳарбий қудратини намойиш қилмоқчи.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer