Швеция Ассанж арзини қабул қилмади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Швеция суди Викиликс асосчисининг ўзига қарши жинсий зўрлаш айбловлари билан чиқарилган ҳибс санкциясини бекор қилиш сўровини қондирмади.

Швеция 2010 йилда икки айри жинсий зўрлаш даъвосига боғлиқликда Жулиан Ассанжнинг ҳибсга олинишини буюрганди.

Жаноб Ассанж айбловларни рад қилади ва 2012 йил июнидан бери Лондондаги Эквадор элчихонасига яшаб келади.

Швед терговчилари энди жаноб Ассанжни сўроқ қилиш учун Лондондаги Эквадор элчихонасига келишга киришишлари кутилади.

Олий Маҳкама жаноб Ассанжни Лондонда сўроқ қилиш режалари бошлаб юборилгани учун "ҳибс санкциясини бекор қилишга ҳеч қандай сабаб" кўрмаганини айтди.

Жаноб Ассанжнинг ҳимоячиси Пер Самуэлсон Рейтерсга: "Биз бу раддиядан ва Олий Маҳкаманинг бу ишга ёндошиш йўлидан ҳафсаламиз пир бўлди. Бу қарорга бизнинг арзимизни муҳокама қилмасдан эришилган", - деди у.

43 ёшли Ассанж 2012 йилда Эквадордан сиёсий бошпана сўраганидан бери Эквадор элчихонасидаги кичик хонада яшаб келаяпти.

У 2010 йил августида Швецияга сафар қилган чоғида икки аёлни зўрлаганини рад қилади.

Унинг ишонишича, у ўзининг Викиликс сайти орқали АҚШнинг махфий ҳужжатларини фош қилиши туфайли Швеция уни АҚШга топширмоқчи.

Аммо, собиқ компьютер хакери бўлган Ассанжга қарши АҚШ ҳеч қандай жиноий иш очмаган ва уни қайтаришни Британиядан сўрамаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio