Чиқинди тозаловчининг ўғли ҳакам бўла олмайдими?

Миср Адлия вазири Маҳфуз Сабр Фото муаллифлик ҳуқуқи Youtube
Image caption Миср Адлия вазири Маҳфуз Сабр

Миср Адлия вазири чиқинди ташувчиларнинг болалари ҳакам бўла олмайди деб юбориши ижтимоий тармоқларни бир маънода "портлатиб юборди".

Якшанба куни берган телевизион интервюсида Маҳфуз Сабр "чиқинди тозаловчиларга ҳурмат сақлаб қолган ҳолда" бўлажак ҳакам муносиб оилада вояга етган бўлиши шартлигини айтган.

Жаноб Сабр Адлия вазирлигига ишга кириш учун қандай малакаларга эга бўлиш кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берган.

Унинг сўзларига кўра, ҳакамлик шундай лавозимки, унга тайинланадиган одам "ҳам моддий ва ҳам ахлоқий жиҳатдан" таъминланган шароитда улғайиши лозим.

Минглаб Твиттер фойдаланувчилари вазирни ишдан ҳайдашни талаб қилишган.

Миср собиқ вице-президенти Муҳаммад ал Барадей ҳам Адлия вазирининг сўзларига изоҳ билдирган ва: "Жамиятда адолат мезони йўқолса, ҳеч нарса қолмайди", деб айтган.

Сиз нима дейсиз?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio