Россияда миллатчилар "Ғалаба байрами арафасида" тожикни ўлдиришди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Тожикистон ҳукуматига яқин Авеста хабар агентлигига кўра, Москвадаги Ғалаба байрами арафасида рус миллатчилари 39 ёшли Тожикистон фуқаросини ваҳшийларча ўлдиришган.

Россия Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўлими 3 майда юз берган қотиллик ортидан уч киши - Королев шаҳридан 18 ёшли Алексей ва икки ўсмир боланинг ҳибсга олинганини билдирган.

Қотиллик асосида миллатчилик ваъжи ётгани айтилади. Тожикистон фуқароси ўз рафиқаси билан телефон орқали суҳбатлашаётганида, ҳужумчилар унга ташланганлар, аввалига дубинкалар билан уриб, сўнг томоғига отвертка тиққанлар.

Тергов қўмитасига кўра, ҳозирда қўлга олинган учовлон миллатчилик асосида ўтган март ойида ҳам МДҲдан келган бошқа фуқарони ўлдиришда гумон қилинадилар.

Умумий ҳисобда улар Москва шаҳри ва вилоятида тўққизта қотилликка қўл урганларини тан олишган.

Авеста хабар қилишича, қотиллик Ғалаба байрами арафасида юз бергани тожикистонлик интернет фойдаланувчилари орасида қизғин баҳсга сабаб бўлган.

Баъзилар фикрида "рус бўлмаган" одам атайин Ғалаба байрами олдидан ўлдирилган, бошқалар фикрида эса Россия "Украинада миллатчи ва фашистларни қидиришдан аввал, ўзидагиларни жиловлаб олиши керак".

Айни дамда, авеста хабар қилишича, марҳумнинг акаси жасадни Тожикистонга олиб келишга қийналмоқда. Айтилишича, жасадни Россиядан Тожикистонга олиб бориш қарийб 2 минг долларга тушади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio