Россия Украинада '200 аскаридан айрилган'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Ҳисоботни Немцовнинг сафдоши Иля Яшин тақдим этган

Россия мухолифат фаоллари томонидан тайёрланган ҳисоботда айтилишича, Украина шарқидаги икки йирик жангда 200 дан ортиқ рус аскарлари ҳалок бўлган.

Ҳисобот шу йил февралида отиб ўлдирилган таниқли сиёсатчи Борис Немцов тўплаган маълумотларни ўз ичига олган.

Москва россияпараст исёнчиларга ёрдам бериш мақсадида Украина шарқига мунтазам қўшин ва ҳарбий техника йўллагани ҳақидаги Ғарбнинг айбловларини рад этиб келади.

Ҳисоботда Украинадаги ҳарбий аралашув ва Қримнинг аннекцияси Россияга миллиардлаб долларга тушгани айтилади.

"Путин. Уруш" деб номланган 64 бетлик ҳисобот "Очиқ Россия" веб саҳифасида эълон қилинган.

Унда 2014 йилнинг августида Донецк минтақасидаги Иловайск шаҳри учун кечган жангларда 150 нафар рус аскарларининг қандай ҳалок бўлгани тафсилотлари берилади.

Шу йил бошида эса, Дебалцевода 70 нафар россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлган.

Дебалцево учун жанглар феврал ойида, ўт очишни тўхтатишга қаратилган Минск битими имзоланганидан кейин юз берган.

Москвадаги матбуот анжуманида Немцовнинг сафдоши Иля Яшин ҳисобот "Владимир Путиннинг ихоталаниш сиёсатига қарши бўлган ҳақиқий ватанпарварлар" томонидан тайёрланганини айтган.

Россиянинг Украинадаги ҳарбий аралашуви Москва учун ҳассос масала ҳисобланади.

Мухолифат фаоллари ҳисоботни чоп этадиган нашриётни топиш қийин бўлганини айтишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ