Карачида қуролланган шахслар 43 йўловчини отиб ўлдирди

Image caption Карачи шаҳри харитада

Покистоннинг Карачи шаҳрида қуролли шахслар Исмоилий шиалари тушган автобусга ҳужум қилган.

Карачи полициясига кўра, бу қонли ҳужум оқибатида камида 43 киши қурбон бўлган. Аксарияти аёллар ва ёш йигитлар бўлишган.

Полиция зобитларининг айтишича, камида олти нафар қуролланган шахс мотоциклларда автобусни тўхтатишган ва йўловчиларни ажратмасдан отиб ташлашган.

"43 киши қурбон бўлди, улар орасида аёллар ҳам бор”, деб айтган полиция воизи Атиқ Шайх Рейтерс ахборот агентлигига.

Покистоннинг шиа мазҳабидаги озчилик аҳолиси сунний жангариларнинг давомий нишонига айланган.

Ҳозирга қадар бирор бир гуруҳ айни ҳужум юзасидан масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ