Чўкаётган кемадаги муҳожирларни Ачех балиқчилари қутқарган

Пайшанбадан жумага ўтар кечаси 600 дан ортиқ муҳожир Индонезиянинг Ачех вилояти атрофидаги сувлардан маҳаллий балиқчилар томонидан қутқарилган.

Шу кеча-кундузда ҳам минглаб мянмарлик Роҳинга мусулмонлари денгиздаги кемаларда қолмоқдалар.

Мянмар(Бирма)да диний зўравонликлардан, Бангладешдаги қашшоқликдан қутулиш учун мусулмонлар одам ташувчиларга пул берганлар, ўзларини Малайзия соҳилларига етказиб қўйишни сўраганлар.

Сўнгги ҳафталарда одам ташувчилар ичи муҳожирга тўла кемаларнинг моторларини бузиб, кемаларни очиқ денгизда ташлаб кетиш ҳоллари кўпайган.

Оқибатда муҳожирлар ҳафталаб озиқ-овқатсиз ва сувсиз қолиб кетмоқдалар.

Инсон чидаши қийин шароитда айрим инсонлар ҳаётдан кўз юмган, айримлари жиддий касалланган.

Индонезия расмийлари хабар қилишича, жума тонгида қутқарилган 210 киши Роҳинга мусулмони, 395 киши Бангладешдан бўлган.

Уларнинг саккиз нафари аҳволи оғирлиги ҳақида айтганлар расмийлар.

Бир кун олдин Би-би-си мухбири денгизда ташлаб кетилган муҳожирлар кемаси олдига сузиб боришга муваффақ бўлган.

Би-би-си мухбири:'Денгизда қолиб кетаётган қочқинлар пешобларини ичишмоқда'

Инсонлар ёрдам сўраганлар, ўн инсоннинг ҳаётдан кўз юмгани ҳақида айтганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype – bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ