Муҳаммад Мурсий ўлим жазосига ҳукм этилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Мисрнинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Муҳаммад Мурсий 2011 йилдаги тутқунларнинг қамоқдан оммавий қочиши билан боғлиқ ҳалокатли ҳодисалар бўйича ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Муҳаммад Мурсий билан бирга 128 кишига ҳум чиқарилган.

Айбланувчиларни маҳкама 2011 йил 25 январида мамлакатнинг узоқ йиллик ҳукмдори Ҳусни Муборакка қарши норозиликлар пайти қамоқхонадан тутқунларни қочириш ва полицияга ҳужум қилиш мақсадида тил бириктиришда айбдор деб топган.

Мисрнинг демократик сайловларда сайланган илк президенти Муҳаммад Мурсий 2013 йили ҳарбийлар уюштирган давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятдан ағдарилган, унинг партияси "Мусулмон биродарлар" яна Мисрда тақиқланган, исломий фирқанинг минглаб тарафдорлари ҳибсга олинган.

2015 йил апрелидаги маҳкама Муҳаммад Мурсийни президентлик бошқаруви пайтида ўзига қарши норозиликка чиққанларни ҳибсга олиш ва қийноқларга тутишга буйруқ беришда айбдор деб топган ва 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Собиқ президент ва у билан бирга устидан ҳукм ўқилган шахсларнинг иши энди Миср муфтийси ихтиёрига берилади.

Мамлакат қонунчилиги бўйича муфтийнинг ҳукмни маъқуллаши ёки рад этиши талаб қилинади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Апрелдаги Муҳаммад Мурсий устидан 20 йилик қамоқ жазоси норозиликларга сабаб бўлган.

Маҳкама якуний қарорининг 2 июн куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Муҳаммад Мурсийга давлат сирларини четга ошкор қилиш айблови ҳам илгари сурилган ва бу иш бўйича маҳкама ортга сурилган.

Мурсий тарафдорларига кўра, унги нисбатан қўзғатилган барча жиноят ишлари сиёсий сабабларга асосланган ва улардан ҳарбий давлат тўнтаришига қонуний деган кўриниш бериш мақсади кўзланмоқда.

Жаноб Мурсий ўзига қарши жиноят ишларини кўриб чиқаётган ҳакамларнинг қонунийлигини тан олишдан бош тортиб келади.

2012 йилдаги демократик сайловларда Муҳаммад Мурсий ғалаба қозониб президент бўлди.

Бироқ орадан бир йил ўтиб унинг президент ваколатларини янада кенгайтириш фармонига қарши норозиликлар кучайди ва фелдмаршал Абдул Фаттоҳ ал-Сиси етакчилигидаги ҳарбийлар қонуний президентни қудратдан ағдардилар.

Ҳарбий унвонидан воз кечиб 2014 йилги президентлик сайловига ўз номзодини қўйган Абдул Фаттоҳ ал-Сисининг сайловчиларнинг 46 фоиз овозини тўплаб ғалаба қозонгани эълон қилинди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ