Бин Лодин издошларига: “Америкага қарши охиригача курашинг...”

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Бин Лодин нималарни ўқиганди?

Умрининг сўнгги йилларида Усама Бин Лодин ўз издошларини Америкага қарши ҳужумлардан чалғимасликка даъват қилган экан.

Бу каби хулосага келинганига Усама Бин Лодин яшаган уйдан чиққан ҳужжатларнинг ошкор этилиши туртки берган.

Америка мулозимлари Ал-Қоиданинг марҳум раҳбари паноҳ топган Покистондаги уйидан топилган қатор ҳужжатларни чоп этишган.

Улар орасида ўз зобитлари билан арабчада битилган мактублар ва хотинларидан бирига аталган муҳаббат номаси ҳам бор.

Ҳужжатлар қаторида террорчи гуруҳга аъзо бўлиш учун форма ҳам топилган.

Усаманинг китоб жавонидан иқтисод ва ҳарбий назарияга доир инглиз тилида битилган китоблар ҳам ўрин олган.

Мактубларининг бирида Усама ўз ўринбосарларига мурожаат қилиб, “биродарларимизга етказинг, улар Америкага қарши курашдан чалғишмасин”, деб васият қилади.

Мактубларининг бирида Усама собиқ президент Жорж Бушнинг “террорга қарши урушини” масхара қилади.

Унга кўра, Бушнинг уруши Афғонистон ва Ироқда ваъда қилинган барқарорликни ўрнатгани йўқ.

Топилдиқлар орасида Франсанинг ҳарбий қудрати, сиёсати ва иқтисодига оид ҳужжатлару мақолалар бўлган.

Бир қатор инглизча китоблар орасида таниқли ёзувчи Боб Вудворднинг “Обаманинг урушлари” деб номланган асари ҳам бўлган.

У ўз хотинларидан бирига мактуб йўллаб, унда “ сен менинг юрагимни муҳаббат, гўзал хотиралар билан тўлдирасан, мен учун чеккан заҳматларинг доим хаёлимда” қабилида дил изҳори қилади.

Бин Лодин 2011 йилда Покистоннинг Абботободидаги уйига АҚШ махсус кучлари бостириб кирганида ўлдирилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ