Amnesty: ‘Украинада асирлар бирдек қийноққа солинмоқда’

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Халқаро инсон ҳуқуқларини сақлаш ташкилоти урушаётган ҳар икки томонни асирларга нисбатан уруш жиноятларини содир этишда айблаган.

Уларни ўзлари қўлга олаётган асирларни қийноққа солиш ва ўлдиришга қадар бораётганликда кескин танқид қилган.

Буларнинг барчаси ҳақида “Амнести Интернейшнл”нинг 36 саҳифали янги ҳисоботида сўз боради.

Янги ҳисоботнинг ўзи эса, халқаро ташкилотнинг шу йил баҳор ойида олиб борган тадқиқотлари натижасига таянади.

Ҳисоботда айтилишича, асирлар суяклари синиб кетгунча дўппосланади.

Электр токи воситасида қийналади. Пичоқ билан баданлари тилкаланади.

Осиб қўйилади. Ухлашдан маҳрум этилади.

Тинимсиз таҳдид қилинади ва уларнинг тиббий муолажа олишларига изн берилмайди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

“Амнести Интернейшнл”нинг маълум қилишича, бу каби хулосага келишларига ДХР ва ЛХР қуролли тарафдорларига асир тушган 17 нафар ҳарбий, яна шунча сонга яқин Украина Қуролли кучлари аъзоси, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Миллий Хавфсизлик Хизмати вакилларининг иқрорлари асос берган.

Халқаро ташкилот ўз ҳисоботида “Правий сектор” норасмий экстремистик гуруҳи томонидан асир олинган украиналик бир ҳарбийнинг кечмишларига алоҳида тўхталиб ўтади.

Бу асирнинг сўзларидан аён бўлишича, ўзи билан бирга яна ўнларча оддий фуқароларни ҳам ташландиқ бир болалар лагерига ташлашган.

Барчаларини шафқатсиз қийноққа солишган ва оила аъзоларидан каттагина миқдорда пул ундиришган.

“Амнести Интернейшнл”нинг таъкидлашича, Украинадаги урушаётган томонлар ҳеч бир гуноҳи бўлмаган ва ҳеч бир тарафга хайрихоҳлик қилмаган оддий одамларни ҳам асирга олишмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ