Лондонлик таксист Ироқдаги қотилликда айбдор топилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Лондонлик такси ҳайдовчиси 2007 йилда Ироқда йўл четидаги бомба билан АҚШ аскарини ўлдиргани учун 38 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Уэмбли туманидан бўлган 38 ёшли Анис Сардор Ироқда жанг қилаётган америкалик аскарларни ўлдириш учун бомбалар ясаган.

Бомбалардан бири 34 ёшли сержант Ранди Жонсонни ўлдирган.

Ҳакам Жастис Глоуб айбланувчи "ўта узоқ муддат"га қамалиши кераклигини айтганида, Анис Сардор ҳеч қандай ҳиссиётини изҳор қилмади.

Маҳкама иши давомида Сардор сунний мусулмонларини шиа жангариларидан ҳимоя қилиш учун Ироқдаги исёнчиликка қўшилганини айтиб берди.

Бироқ, Вулвич судида бўлиб ўтган бу маҳкама ишидаги ҳакам Сардорнинг шиаларни ҳимоя қилиш учун фақат битта бомба ясашда иштирок этгани борасидаги даъвосини рад қилди.

Ҳакам Глоуб Сардор ясаган бомбаларни "профессионал ясалган"и ва аслида улар "миналар" эканини айтди.

Анис Сардорнинг Ироқдаги иштироки учун айбдор деб топилиши Британияда мисли кўрилмаган воқеа бўлди.

Прокуратура расмийси Сю Ҳемминг бу маҳкама иши британиялик террорчилар дунёнинг ҳар қандай бурчагида амалга оширган жиноятлари учун жавобгарликка тортилиши йўлида "чегаралар йўқ"лигини намойиш қилганини билдирди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype – bbcuzbekradio