Хитой ҳукумати: Шинжонда 181 'террорчи гуруҳ'ни фош қилдик

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Хитой оммавий ахборот воситалари хабар тарқатишича, Шинжон Уйғуристонида 181 "террорчилик гуруҳи" аниқланган.

Хитой расмийларига кўра, бу бир йиллик амалиётлар натижасидир.

Ўтган йили май ойида Шинжон Уйғуристони пойтахти Урумчидаги кўча бозорида портлаш содир этилган, оқибатда 39 инсон ҳаётдан кўз юмган.

Қонли ҳужумда уйғур бўлгинчиларини айблаган Хитой расмийлари бўлгинчилик ва террорга қарши шафқатсиз кураш бошлаганларини эълон қилганлар.

Синхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, ўтган бир йил давомида 112 шахс ўз ихтиёри билан таслим бўлганлар.

Шинжон Коммунистик фирқасига кўра, "террорчи гуруҳларнинг 96 фоизи террорчилик хуружини режалаган бўлган".

Охирги йилларда Шинжонда зўравонликлар сони кўпайган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ҳукумат минтақага катта сондаги хавфсизлик кучларини сафарбар этган.

Маҳаллий уйғурлар ва халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари зўравонликлар кўпайгани ҳукуматнинг уйғурларга нисбатан босимни кучайтиргани оқибати, дейдилар.

Уйғурларнинг исломий диний ибодатларни адо этишлари, аёлларнинг рўмол ўрашлари, эркакларнинг соқол қўйишларига нисбатан кўпайган тазйиқлар мусулмонлар орасида норозиликларга сабаб бўлаяпти деб кўрилади.

Хитой ҳукумати Шинжонда қаттиқ назоратни йўлга қўйган, юз берган ҳодисалар ҳақида ахборотнинг хорижда тарқалмаслигига ҳаракат қилинади.

Шунинг учун ҳам зўравонликлар ҳақидаги хабарлар бир неча кунлардан кейин кўпчиликка ошкор бўлади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype – bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ