Малайзияда муҳожирларнинг 139 қабри топилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Малайзия полицияси хабар қилишича, Таиланд билан чегарадош қалин ўрмонлар орасида 139 қабр аниқланган, айрим қабрларда биттадан кўп инсон жасади қолдиқлари топилган.

Бу инсонлар муҳожирлар бўлиши мумкин деб тахмин қилинаятпи.

Малайзия полициясига кўра, инсонлар жасадлари солинган қабрлар одам ташувчиларнинг жунглидаги жамлоғи сифатида фойдаланилган жойларда топилган.

Бунақа жамлоқлардан 28 таси аниқланган.

Бундан олдин Таиланднинг Малайзия чегарасига яқин ҳудудида инсон жасадлари кўмилган 30 тача қабр топилган эди.

Шундан сўнг Малайзия расмийлари ҳам ўз ҳудудларида текшириш бошлаганлар.

Полиция раҳбари Холид Абу Бакарнинг 25 май куни журналистлар билан мулоқотида айтишича, 139 қабр 11 майдан 23 майгача ўтказилган текширишлар натижасида топилган ва айрим қабрларда бир неча инсон жасади бўлган.

Қабрлар топилган жой Таиландда топилган қабрлардан бир неча юз метр узоқликда бўлган.

Бу қабрлар Таиланд ва Малайзия орасида авж олган инсон траффикинги бизнесининг далилларидир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Малайзиядаги қабрлар Таиландаги қабрлардан бир неча юз метр узоқликда топилган.

Одам савдогарлари муҳожирдан пул талаб қилганлар, бу муҳожир қариндошлари талаб қилинган пулни топиб бергунича, Бирмадаги Роҳинга мусулмонлари ёки бангладешлик муҳожирлар жунгли ўрмонларидаги яширин жамлоқларда тутиб турилганлар.

Касаллик ва очликдан инсонлар ҳаётдан кўз юмганлар.

Ўлган инсонларнинг жасадлари қўлбола қабрларга кўмиб кетаверилган, баъзан жамлоқ бошқа жойга кўчирилган.

Би-би-си мухбири Жонатан Ҳед муҳожирлар муаммосини ўрганиб одам савдогарлари бўйича текшириш ўтказган.

Текшириш натижасида Таиландда бутун бошли маҳаллалар одам савдоси билан шуғулланишини аниқланган.

Ўтган йили Таиланда ҳокимиятни ўз қўлига олган ҳарбийлар одам савдосига қарши қаттиқ кураш бошлашларини эълон қилди.

Шундан сўнг Бангладеш ва Мянмардаги буддойиларнинг таъқибларидан қочаётган Роҳинга мусулмонларини одам савдогарлари аввалгидек қуруқлик орқали Таиланд ҳудудидан Малайзияга эмас, денгиз орқали кемаларда олиб ўтишни бошлаганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype – bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ