Президент Илҳом Алиевнинг қизи турмуш ўртоғи билан ажрашган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг қизи Лейла Алиева ва турмуш ўртоғи Эмин Агаларов ажрашганлари ҳақида эълон қилганлар.

Собиқ эр-хотин ўз қарорлари ҳақида Instagram Интернет ижтимоий тармоғида хабар қолдирганлар.

Хабар матни рус, озари ва инглиз тилларида ёзилган.

"Озарбайжондаги кўпчилик учун сир эмаски, менинг Эмин/Лейла билан никоҳимиз охирги йилларда фақат қоғозда эди. Биз анчадан буён алоҳида, бошқа-бошқа шаҳарларда яшаймиз. Бизнинг ажрашганимизни расман эълон қилиш фурсати етиб келди ва буни биз эълон қилмоқдамиз. Биз дўстлар бўлиб қоламиз", дейилади ажрашув ҳақидаги хабарда.

"Биз фарзандларимизни биргаликда вояга етказамиз", дейилади инглиз тилидаги эълонда.

Россиялик миллиардер Араз Агаларовнинг ўғли Эмин Агаларов ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг қизи Лейла Алиева тўққиз йил олдин турмуш қуришган.

Уларнинг икки фарзаанди бор.

Бундан кейин уларнинг ўғиллари Михаил ва Алининг Бокуда онаси билан бирга яшашлари хабар қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ