Петреус: 'Исломий Давлат'ни енгиш мумкин

Марказий жосуслик агентлигининг собиқ директори Девид Петреус "Исломий Давлат" жангариларини мағлуб қилиш учун иккитомонлама ҳарбий ва сиёсий ёндашув зарурлигини айтган.

Би-би-сига гапирган Петреус жанобларига кўра, экстемистларни "фақат қурол кучи билан" енгиб бўлмайди.

Ироқ уруши пайти Девид Петреус ишлаб чиққан стратегия АҚШ қўшинлари сонини кўпайтириш ва "Ал-Қоида"га қарши сунний қавмлар дастагини қўлга киритишни ўз ичига олганди.

Ироқнинг АҚШ қўллаб-қувватловига эга армияси ҳозир "Исломий Давлат" гуруҳи ишғол қилган ерларни қайтариб олиш учун жанг қилмоқда.

Генерал Петреус гуруҳни "қўрқинчли душман" дея таърифлаган.

"Ҳам исёнкорлик ва ҳам сезиларли даражада террор унсурлари бўлган мукаммал армия", дейди у.

Аммо, "Исломий Давлат"ни Ироқдаги "Ал-Қоида" билан солиштириш ҳақида сўралганда Генерал Петреус "Ироқдаги илдизлари анчайин чуқур ва ва ИДга қараганда сони анчайин катта" бўлганини айтган.

Анбар вилояти маркази Рамадининг ИД қўлига ўтиши "стратегик йўқотиш" сифатида қайд этар экан, жаноб Петреус шаҳар "бир неча ҳафталар ёки ундан ҳам камроқ вақт ичида" қайтариб олинишига ишониши ҳақида гапирган.

Ироқ ва Афғонистондаги халқаро кучларга қўмондонлик ортидан Девид Петреус Марказий жосуслик агентлиги раҳбари этиб тайинланган. Аммо, никоҳдан ташқари алоқалари сабабли истеъфо беришга мажбурланганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio