Google Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модидан кечирим сўради

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Жаҳондаги энг йирик Интернет қидирув тизими Google да дунёнинг 10 энг кўп қидирилаётган жиноятчиси деб сўров берган пайти Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг ҳам фотосурати келиб чиқаётгани учун Google расман узр сўраган.

"Биз бу нарса келтирган ноқулайлик ёки англашилмовчилик учун кечирим сўраймиз", дейилади Google эълон қилган баёнотда.

Ҳиндистонда охирги кунларда Интернет ижтимоий тармоқларида ушбу мавзу кенг муҳокамаларга айланган.

Инглиз тилида Гуглда "Top 10 criminals" деб ёзган пайти фотосуратлар орасида биринчи бўлиб Бош вазир Нарендра Модининг расми пайдо бўлади.

Жаноб Моди билан бирга террорчи деб танилган, қотиллар ва диктаторларнинг ҳам фотосуратлари келиб чиқади.

Бунинг ортидан Интернет гигант баёнот тарқатишга мажбур бўлган.

3 июн куни Google тарқатган баёнотда Интернет қидирув натижаси ширкат нуқтаи-назарини ифодаламаслиги айтилади.

"Бу натижалар бизни ташвишлантиради ва Google нуқтаи-назарини ифодаламайди", дейилади баёнотда.

Бундай ёзув фотосуратлар пайдо бўладиган саҳифанинг юқорисида ҳам чиқадиган қилинган.

"Баъзан айрим сўровлар бўйича суратларга берилган номлар берадиган натижа ҳайратлантиради. Биз бунга ўхшаган кутилмаган натижалар олдини олиш йўлида ўз алгоритмимизни яхшилаш устида тинимсиз иш олиб бормоқдамиз", дейди Google.

Гуглга кўра, жаноб Модининг сурати Интернетга жойлаштирилаётган пайти нотўғри маълумот киритилган, шунинг учун қидирув тизими ана шундай натижаларни тақдим қилган.

"Top 10 criminals" деб қидирган пайти АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш ва Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаддофий суратлари ҳам пайдо бўлади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ