"Британияда рўза вақтини камайтиринг!"

Британияда бу йилги рўза соатлари қарийб 19 соатни ташкил этиши муносабати билан ичиш-тановул қилишдан тийилиш вақтини қисқартириш таклифи илгари сурилди.

Бироқ аксар британиялик мусулмонлар бу таклифга қулоқ тутмоқчи эмас.

Бу йил мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойининг 18 июндан бошланиши кутилмоқда.

Янги ой кўринишига қараб мусулмонлар 19 июндан ҳам рўза тутишни бошлашлари мумкин.

Британияда бу йил Рамазон ойи мобайнида тонгда қуёш чиқиши соат 4.40 ларга, қуёш ботиши эса соат 21.20 ларга тўғри келаяпти.

Эрталабки "оғиз ёпиш" тонгги соат 3 да бўлиши таклиф қилинмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Британиядаги таниқли уламолардан бири доктор Усома Ҳасан инсонлар саломатлигига салбий таъсир олдини олиш мақсадида рўза соатларини қисқартириш таклифини илгари сурди.

"Ёзнинг қоқ ўртасида рўза соатлари жуда узоқ - чунки биз экваторга қараганда Шимолий Қутбга яқинмиз. Ва асрлар давомида мусулмон ҳуқуқшунослар рўза соатларингни Маккага белгилаб олишинг мумкин, деб келганлар - 12 соат, 14, 15, 16 соат. Лекин ундан кўп эмас. Бу жуда нозик масала, шунинг учун Британ мусулмонлари мувозанатли ёндашув қилишлари керак, деб ўйлайман", дейди доктор Усома Ҳасан.

Бироқ бошқа уламолар ейиш-ичишдан ўзини тийиш тонгдан шомгача бўлиши шарт, дейдилар.

Би-би-си мухбири Шабнам Маҳмуд билан суҳбатлашган муслима аёл рўза вақти узунлигидан чўчимаслик керак, дейди.

"Тананг кўникиб қолади. Оллоҳнинг ўзи сенга куч беради", дейди у.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ