Британиялик энг ёш худкуш ҳужумчи

Фото муаллифлик ҳуқуқи b

Ироқдаги ҳужумлардан бирини амалга оширган шахс 17 ёшли британиялик ўсмир эканлиги хабар берилган.

Талҳа Асмал Ироқнинг Баижи шаҳри жанубида жойлашган нефтни қайта ишлаш корхонаси яқинида ўзини портлатиб юборган.

Ижтимоий тармоқларда берилаётган хабарларга кўра, ўзига Абу Юсуф ал-Бритони дея ном олган Асмал Исломий Давлат номидан амал қилган.

Унинг оиласи ҳодисадан "даҳшатга тушганлиги"ни билдирган. Оиласи номидан чиқарилган баёнотда айтилишича, " Талҳа мулойим ва хушмуомала ўсмир бўлган. Лекин кўринишича, унинг ёшлиги ва соддалигидан фойдаланиб, Интернет тўри ортида яширинган шахслар уни нишонга олишган".

Талҳа Асмал Британиянинг Дюсбери шаҳридан бўлган.

Би-би-си таҳлилчиси Том Саймоннинг айтишича, Сурия ва Ироққа йўл олаётган ёшлар Британиядаги терроризмга қарши курашнинг энг катта муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.

Расмийларга кўра, ҳозирга қадар 700 га яқин Британия фуқароси хорижга "жиҳод учун" йўл олганлар ва улардан аксари ўз келиб чиқишларини билдириб қўйиш учун ал-Бритони номини олганлар. Улардан ярми мамлакатга қайтиб, бу ерда ҳужумлар режалаштирилаётган бўлиши мумкинлиги хавфини келтириб чиқармоқдалар.

Би-би-си тадқиқотларига кўра, уруш ҳудуларида ҳануз 30 дан 50 ка қадар британииялик бор.

Дюсбери шаҳридан собиқ парламент аъзоси ва Талҳа Асмал оиласининг дўсти Шоҳид Маликнинг айтишича, "худкушлик ҳужумидан авал олинган суратда Талҳанинг ўта осойишта эканлиги ҳайратланарлидир".

"Ўта хотиржам кўринади. Бу Исломий Давлат дея аталувчи ёвуз кучнинг ёлловчилари Талҳа каби ёшлар онгини заҳарлашда не қадар муваффақиятга эришаётганликлари далилидир".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio