'Рўза вақтини ҳеч ким камайтира ва ё узайтира олмайди'

Муқаддас Рамазон ойи яқинлашар экан, бу ой ёзнинг иссиқ узун кунларига тўғри келаётгани бутун дунёда, жумладан, Британия баҳсу мунозараларни келтириб чиқарган.

Таниқли уламолардан бири доктор Усома Ҳасан рўза соатларини қисқартириш таклифини илгари сурган.

Маълумки, Рамазон ойида мусулмонларнинг тонгдан шомгача рўза тутишлари фарз саналади.

Ўшлик уламо Содиқ қори Камолиддинга кўра эса, 'рўза вақтини ҳеч ким камайтириб ва ё узайтира олмайди'.

"Бу - бутун дунёдаги одамлар, файласуфлар ўртасида айланаётган сўз. Аллоҳнинг қонуни. Ислом файласуфлари, ғайриисломий файласуфлар, мутафаккирлар кўп фикр-мулоҳазаларни билдирадилар. Лекин, бу - Аллоҳнинг қонуни. Ер юзидаги мусулмонлар учун тушган қонун, дастур. Ҳеч ким бу вақтни бирор дақиқага ё чўзолмайди ё камайтира олмайди... Ўша субҳ вақтидан то кун ботгунгача деб белгилаб қўйилган", дейди уламо.

Аммо, рўза соатларини камайтириш таклифи билан чиққанлар, ўз сўзларини узоқ оч қолишнинг инсонлар саломатлигига салбий таъсир олдини олиш мақсади билан изоҳлашган.

"Мустасно тарзида чиқарилган инсонлар бор, улар рўза тутмасалар, тута олмасалар, қазосини тутадилар. Улар - касаллар, сафардаги мусофирлар... ёки қийин шароитларда ишлайдиганлар. Бундай инсонлар ё каффорат берадилар ёки қишнинг қисқароқ кунларида рўзанинг қазосини тутиб берадилар", дейди Ўшдан уламо Содиқ қори Камолиддин.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ