ОИ Россияга қарши жазо чораларини узайтирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

Оврўпо Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши иқтисодий жазо чоралари муддатини 2016 йил январ ойи охиригача узайтиришган.

Мақсад Россияни Украина билан Минскда имзолаган оташкесим келишуви шартларига амал қилишга ундаш экани айтилади.

ОИ ва АҚШ Россияга қарши жазо чораларини Москва 2014 йилнинг март ойи Қримни ўз таркибига қўшиб олиши ортидан жорий этганди. Санкциялар кейин Россиянинг Украина шарқидаги қарама-қаршиликларда тутган ўрни боис кучайтирилди.

Жазо чораларида Президент Владимир Путиннинг ёрдамчилари, Россия давлат банклари, ҳарбийлиги ва энергетика ширкатлари нишонга олинган.

НАТО Россиянинг юзлаб танклари ва зирҳли ҳарбий машиналари армия аскарлари билан бирга Украина шарқига йўлланганини айтади.

Расмий Москва эса, мазкур ихтилофларда тўғридан-тўғри алоқаси борлигини рад қилиб келади.

Аммо, расмийларига кўра, россияпараст исёнкорларга рус кўнгиллилари ёрдам беришмоқда.

Санкциялар

Жазо чораларига биноан Россия банклари узоқ муддатли қарз олишдан маҳрум қилинган, Россияга кўп мақсадли ҳарбий асбоб-ускуналар экспорти ва ОИ-Россия қурол-яроғ келишувлари тақиқланган.

Шунингдек, нефт саноати технологиялари ва хизматлари экспортига ҳам чекловлар киритилган, бироқ газ соҳаси бундан истисно.

Айни пайтда Россиянинг кўплаб юқори мартабали расмийлари, уларга алоқадор кўрилган Қрим раҳбарлари, ташкилотлар, бўлгинчилар етакчилари нишонга олинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ