Афғон парламенти биноси ҳужумга тутилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи MP.Faiq
Image caption Улуси Жирга аъзоларидан ҳеч кимга зиён етмагани айтилди

Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг айтишича, парламент ёки Улуси Жиргага ҳужум қилган 6 нафар қуролли ўлдирилди.

Қуроллилар аввалига Кобулдаги парламент биноси дарвоза олдида автомобилда ўрнатилган бомбани портлатишган, кейин ичкарига ҳужумга ўтишган.

Полиция ҳужумчиларга қарши зарба бераётиб, ичкаридагиларни эвакуация қилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи MP.Faiq
Image caption Бино ичкариси тутунга тўлган

Толибон ҳужум масъулиятини зиммасига олган. Бугун парламент янги мудофаа вазири Массум Станакзай номзодини тасдиқлаб овоз бериши кутилаётганди.

Толиблар ҳужум айнан шу муносабат билан уюштирилганини айтишган.

Жонли эфир

Фото муаллифлик ҳуқуқи M.faiq
Image caption Парламент аъзолари ташқарига югуришган

Ички ишлар вазирлиги воизи Сиддиқ Сиддиқийга кўра, худкуш ҳужумчи аввалига дарвозада портлашни амалга оширган. Кейин улар парламент биносига бостириб киришга уринишган.

Қарши ҳужумлардан сўнг, улар парламент ёнида қурилаётган бинога кирганлар. Отишма қарийб бир соат давлм этган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда парламент ичкариси тутунга тўлгани, одамлар қочаётганлари акс этган.

Камида 18 киши жароҳат олган. Жаноб Сиддиқийга кўра, парламент аъзоларидан ҳеч кимга зиён етмаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Аввалига ташқарида портлаш содир қилинган

Ҳужум бошланган пайт парламент ичкарисида жонли телеэфир бораётган бўлган.

Телетасвирларда ҳам Улуси Жирга вакиллари бинодан чиқиб қочаётганлари акс этган.

"Афғонистондаги андозалар нуқтаи назаридан ҳам бу ўта жиддий ҳодиса", дейди Би-би-сининг Кобулдаги мухбири Девид Лойн.

Полиция вазият назорат остида эканини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ