Сурия шимолида муҳим ҳарбий база ИД қўлидан тортиб олинган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Сурия шимолида “Исломий Давлат”га қарши урушаётган курд қўшинлари хабар қилишича, “Исломий Давлат” ўзининг халифалиги пойтахти деб эълон қилган Раққа шаҳридан 50 километр узоқликдаги муҳим ҳарбий базани қўлга киритганлар.

Курд Халқ Мудофааси Бўлинмаси хабар қилишича, ҳаводан АҚШ бомбардимони ва бошқа исёнчи гуруҳлар дастагида 93-бригада деб аталган ҳарбий база устидан назоратни қўлга киритганлар.

Курд жангчиларига кўра, ҳозир улар Раққа шаҳридан 50 километр шимолдаги Айн Исса шаҳри четидалар.

Сурия армиясига тегишли ҳарбий қароргоҳни “Исломий Давлат” ўтган йили қўлга киритган эди.

Бу жой стратегик муҳим нуқта бўлиб, “Исломий Давлат”га ғарбдаги Ҳалаб вилоятини шарқдаги Хасака вилояти билан боғлайдиган йўллар устидан назорат қилиш имкониятини берган.

“Исломий Давлат” жангариларининг Раққага чекинишга мажбур бўлганлари хабар қилинмоқда.

Ҳарбий база устидан назорат курд қўшинлари Турк-Сурия чегарасидаги Талобод шаҳрини “ИД” қўлидан тортиб олгани ортидан ўрнатилган.

Таҳлилчиларга кўра, Талобод “ИД” учун ўта муҳим чегарадан ўтиш нуқтаси бўлган.

Бу ҳудудлар “Исломий Давлат”нинг Туркия чегарасидан то пойтахти Раққагача бўлган ўз ҳудудлари учун асосий таъминот йўли бўлган ва ҳозирга келиб жангарилар бу йўл назоратини йўқотганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ