Яқин Шарқнинг бир неча давлатида зўравонликлар рўй берди

Image caption Ҳужум хорижликлар яшайдиган меҳмонхонада бўлган

Туниснинг денгиз соҳилидаги оромгоҳ шаҳарларидан бири Сусда рўй берган ҳужум оқибатида 30 яқин инсон ўлдирилган.

Ички ишлар вазирлигига кўра, асосан хорижий сайёҳлар келадиган икки меҳмохонхонага ҳужум қилинган.

Бир ҳужумчи отиб ўлдирилган, иккинчисининг изидан тушилган.

Март ойи асосан хорижий сайёҳлар йиғилган музейга ҳужум оқибатида 22 киши қурбон бўлган эди.

Мамлакат ўша ҳужумдан бери фавқуллодда шайликка келтирилганди.

Ички ишлар вазирлигининг Би-би-сига айтишича, сўнгги ҳодиса “террорчилик ҳужуми”дир.

Мулозимларга кўра, яраланганлар сони олти нафар.

Би-би-си билан суҳбатда британиялик сайёҳ қўшни меҳмонхонада отишма овозлари эшитганини айтган. У ўз деразасидан қўлида тўппонча кўтарган шахснинг югуриб кетаётганини кўрган.

Аммо айни тўппончали шахс хавфсизлик ходими бўлганми ва ё ҳужумчилардан бирими аниқ эмас.

Аввалроқ, “Исломий давлат” ўз издошларини айнан Рамазон ойида кўпроқ ҳужум уюштиришга даъват қилганди.

Қувайтда шиалар масжидига ҳужум

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Қувайтда шиалар нишонга олинди

Қувайт пойтахтидаги шиалар масжидида Жума намози вақти худкуш ҳужумчи ўзини портлатиб юборган.

Ҳужум оқибатида камида тўрт киши қурбон бўлган.

Кўплаб инсонлар яраланган.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, қурбонлар сони аслида кўпроқ бўлиши мумкин.

“Исломий давлат” билан алоқаси бўлган гуруҳ ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

“Исломий давлат”нинг Рамазон ойи Суриядаги қотилликлари

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Вайрона Кобане

Суриянинг чегара шаҳри саналган Кобанеда фаолларга кўра, “Исломий давлат” 120 дан ортиқ инсонни ўлдиришган.

Сурия Инсон ҳуқуқларини кузатиш гуруҳига кўра, гуруҳ жангарилари кеча шаҳарни қайта эгаллашар экан, “қимирланган” ҳар жонни нишонга олишган.

“Исломий давлат”нинг бошқа бир ҳужуми оқибатида Ҳассакеҳ шаҳрида 60 минг киши бошпанасиз қолган.

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар ташкилоти хабар берган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ