Хитой Жаҳон Банкига рақиб банкни очмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ҳужжатга биринчи бўлиб Австралия Молия вазири Жо Хоккей имзо қўйган.

Пекинда янги банк - Осиё Инфраструктуравий сармоялар банкининг ҳужжатини имзолаш маросими бўлиб ўтган.

Осиё Инфраструктуравий Сармоялар Банки - Asian Infrastructure Investment Bank (AIIB) Жаҳон банки ва Осиё Тараққиёт банкига рақиб янги халқаро молия институти деб кўрилмоқда.

Ушбу банк ташаббускори Хитойдир.

Ташкилотчилар Осиё Инфраструктуравий сармоялар банки Жаҳон ёки Осиё Тараққиёт банкларига рақиб бўлмайди, демоқдалар.

Таъсисчилар томонидан ҳужжатни имзолаш маросими Пекиндаги Халқ Буюк Саройида ўтказилган.

Бу маросимда дунёнинг 50 мамлакатидан ҳайъатлар иштирок этганлар ва ўз мамлакатлари номидан банкни таъсис этиш битимига имзо чекканлар.

Таъсисчи мамлакатлар орасида Британия, Олмония, Жанубий Корея, Австралия ва бошқалар бор.

Пекинда ҳужжатга биринчи бўлиб Австралия Молия вазири Жо Хоккей имзо қўйган.

Ўзбекистон банкка оид илк ўзаро тушуниш меморандумини 2014 йил октябр ойида имзолаган эди.

АҚШ билан Япония бундай банк ташкил этилишига қарши чиққанлар.

AIIB ўз фаолиятини 50 миллиард долларлик капитал билан бошлаши эълон қилинган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Бора-бора банк капиталини 100 миллиард долларга етказиш мўлжалланмоқда.

Банкнинг энг йирик ҳиссадори Хитой бўлиб, унинг ихтиёрида Осиё Инфраструктуравий сармоялар банкининг 30,34 фоиз акциялари бор.

Бу дегани Хитой банк бошқарувида 26,06 фоизлик овозга эга бўлади.

Бу банк энергетика, транспорт ва бошқа инфраструктуравий лойиҳаларни маблағ билан таъминлаши кўзда тутилган.

Янги банк ташкил этилишига қарши бўлганлар назарида, бу Хитойнинг дунё бўйлаб тобора тарқалаётган "юмшоқ қудрати"нинг янада кучайишидир.

Йил охирига бориб яна етти мамлакат аъзо бўлиб кириши кутилмоқда.

Банкнинг иккинчи йирик ҳиссадори Ҳиндистон бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ҳиндистон 10-15 фоизлик ҳиссалар эгаси бўлиши мумкин.

Кейинги йирик акциядорлар Россия ва Олмония бўлиши эҳтимоли айтилаяпти.

Хитой Молия вазириги Лоу Живей сўзларига кўра, Осиё Инфраструктуравий сармоялар банки шу йил охиригача лойиҳаларни молиялашни бошлаши кутилмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ