Юнонистон банклари бир ҳафта ишламайди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Юнонистон ҳукумати мамлакатдаги банклар бутун ҳафта ёпиқ қолаётганини тасдиқлаган.

Мазкур қарор Оврўпо Марказий Банки кеча Юнонистон банкларига фавқулодда моливий ёрдам муддатини узайтирмаслиги ҳақида айтганидан сўнг олинган.

Кун ярмигача банкоматлар ҳам ёпиқ бўлган. Очилган пайтда ҳам бир кунда бор-йўғи 60 евро пул суғириш мумкинлиги айтилган. Мазкур чекловлар хорижий банк карточкалари эгаларига тааллуқли эмас.

Юнонистон Бош вазири Алексис Ципрас аҳолини тинчланишга чақирган.

Би-би-си мухбирига кўра, Афинада саросима кузатилмайди, одамлар ҳар доимгидек ўз ишлари билан машғул бўлишмоқда.

Аммо, Юнонистондаги молиявий инқироз Оврўпо ва Осиё ҳисса бозорларига салбий таъсир кўрсатган. Ҳиссалар нархи кескин тушиб кетган.

Оврўпо Марказий Банкининг Юнонистонга молиявий ёрдамлари муддати сешанба куни ниҳоясига етади.

Айни шу кун Юнонистон Халқаро Валюта Жамғармасига 1.6 миллиард евро қарзини қайтариши лозим.

Ўтган ҳафта юнонлар ва овроҳудуд мамлакатлари ўртасидаги молиявий инқироздан чиқиш бўйича ёрдамга оид музокаралар натижасиз якун топганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio