Миср прокурори автомобил портлашида ҳалок бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Жаноб Баракат минглаб исломчилар устидан ишни маҳкамага оширган

Миср прокурори Ҳишам Баракат Қоҳирада ўз автомобилига қарши уюштирилган бомба ҳужумида олган жароҳатлари натижасида вафот этган.

Дастлаб полиция расмийси прокурорнинг ойна синиқларидан олган жароҳати боис унга тиббий ёрдам кўрсатилганини хабар қилган.

Ҳишам Баракат бўйни, кўкраги ва жигаридан яралангани маълум бўлган.

Шифохонада жарроҳлик амалиёти ўтказилаётган пайтда ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинган.

Ҳужумда икки нафар тан соқчиси ҳам тан жароҳати олган.

Жаноб Баракат 2013 йил Президент Муҳаммад Мурси ағдарилганидан бери минглаб исломчилар устидан ишни маҳкамага оширган.

"Мусулмон Биродарлари" тарафдорларини бостириш жараёнида пайти юзлаб одамларга ўлим ва ё бир умрлик қамоқ жазоси тайинланган. Ҳаракат фаолияти мамлакатда ноқонуний дея эълон қилинган.

Айни пайтда жангарилар Миср хавфсизлик кучларига қарши ҳужумларини кучайтиришган.

Душанба куни прокурор Баракатни олиб кетаётган карвон автомобилда жойланган портловчи моддалар билан нишонга олинган.

Ҳишам Баракатга бундан олдин ҳам ўлим таҳдидлари қилинган.

Олти киши осиб ўлдирилганидан сўнг, Мисрдаги "Исломий Давлат" гуруҳига алоқадор ташкилот яқинда адлия тизимига ҳужум уюштиришга чақирганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ