Саудия шаҳзодаси бор пулини хайрияга бермоқчи

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Дунёнинг энг бой одамларидан бири деб кўриладиган Саудия шаҳзодаси Ал-Валид бин Талал Алсауд ўзининг 32 миллиард долларга тенг мол-мулкининг ҳаммасини хайрия мақсадларига сарфлашга қарор қилган.

Бу ҳақда шаҳзода Ал-Валид махсус ташкил қилган матбуот анжуманида маълум қилган.

Шаҳзода Ал-Валид айтишича, бор мол-мулкини келгуси бир неча йил давомида қисм-қисмларга бўлиб хайрияга тарқатишни режалаган.

Саудия шаҳзодаси хотин-қизлар ҳуқуқлари учун курашаётган хайрия ташкилотларига ёрдам бериш, шу пайтгача бедаво деб кўриладиган хасталикларнинг давосини топиш йўлидаги тадқиқотларга ҳомийлик қилиш, табиий офат қурбонларига кўмаклашиш ҳамда соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга ёрдам бериш истагида эканини билдирган.

Шаҳзода Ал-Валид ўз маблағларини хайрияга ўтказиш ишларини қачон якунлашини аниқ айтмаган.

Фақат бу жараён учун бир неча йил сарфлашга тўғри келиши ҳақида айтган.

Ўзининг ушбу қадами шахсий молиявий аҳволига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида ҳам шаҳзода ҳеч нарса демаган.

Фақат ўзининг бу қарорини фарзандлари қўллаб-қувватлаганларини айтган.

Ушбу режаси ўзи ҳиссадори бўлган ширкатларнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатмайди, деган шаҳзода Ал-Валид.

Бу йил 60 ёшга тўлган Ал-Валид бин Талал Алсауд Саудия валиаҳд шаҳзодаси ҳисобланади.

У катта сармоявий лойиҳаларда даромад орттирган йирик тадбиркор сифатида танилган.

Шаҳзода Ал-Валид Forbes журнали тузган рўйхатда жаҳоннинг энг бой одамлари рўйхатида 22-ўринни эгаллайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer