Aфинада референдумдан аввал норозилик намойишлари

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Юнонистон инқирози

Афинада Юнонистондаги инқирозни бартараф этиш учун халқаро кредиторлар шартларига кўниш ва кўнмаслик тарафдорлари кўпминглик намойишлар ўтказишган.

Айни масалада референдум Якшанба кунига мўлжалланган.

Бош вазир Алексис Ципрас юнонларни қатъиян «йўқ» деб овоз беришга чақирмоқда.

Ципрас ўз тарафдорлари қаршисига чиқар экан, уни олқишлар билан кутиб олишган.

Унинг айтишича, “йўқ” деб овоз бериш Юнонистонни Оврўпода қаддини кўтариб яшашини белгилайди.

Якшанба куни Оврўпо Иттифоқи, Халқаро Валюта Жамғармаси ва Оврўпо Марказий Банки томонидан қарз эвазига мамлакат иқтисодида қаттиққўл ислоҳотлар талаби борасида юнонлар овоз беришлари керак.

Давлат Кенгаши жума куни расман бу референдумнинг ўтишига розилик берган ва у мамлакат конституциясига зид эмаслигини айтганди.

Оврўпо комиссияси вакиллари эса референдум жуда тезликда ўтаётгани, ундаги савол аниқ-тиниқ эмаслиги ва юнонларда вазиятни пухта ўйлаб кўриш имконияти йўқлигини танқид қилган.

Оврўпо комиссиясига кўра, агар юнонлар молиявий ёрдам шартларига кўнишмаса, бу мамлакатнинг евроҳудуддан чиқарилишига хизмат қилиши мумкин.

Аммо Ципрас ўзининг сўнгги чиқишида «гап евроҳудуддан чиқиш ҳақида кетмаётганини» айтган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, кредиторлар шартларини қабул қилишни истаганлар сони, рад этувчилардан бироз кўпроқ экани маълум бўлган.

Юнонистоннинг халқаро кредиторлари қарз эвазига солиқлар оширилиши, ижтимоий ёрдам қисқартирилиши ва шу йўл билан мамлакатнинг молиявий мажбуриятлари бажарилишига эришиш ниятидалар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ