“Эрон атом дастурига доир шартнома истиқболи яқин”

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Музокаралар 7 июл якунланиши керак

Эрон Ташқи ишлар вазири ўз видеомурожаатида мамлакат атом дастурига доир шартнома имзолаш истиқболи “ҳеч қачон бунчалар яқин” бўлмаганини айтди.

Муҳаммад Жавод Зарифга кўра, айни келишув глобал муаммолар ҳали йўлида қўл келади ва Яқин Шарқда экстремизмни жиловлашга хизмат қилади.

"Биз рўпара келаётган таҳдидлар, мен бу ерда «биз» дер эканман, ҳеч ким бу таҳдидлардан холи қолмаслигини урғуламоқчиман... ана шу таҳдид эгаларининг юзлари ёпилган, улар тамаддун бешикларини вайрон қилишмоқда. Янги таҳдидларни янгича йўл билан мавҳ этиш керак”, деб айтган Эрон Ташқи ишлар вазири.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ҳам музокараларда ижобий ўзгаришлар бўлаётгани, аммо олдинда иш кўплигини айтган.

Би-би-си мухбири Барбара Плетнинг Венадан хабар беришича, ҳозирча шартномани имзолашга доир юз фоиз ишонч йўқ.

Музокаралар муддати 20 июн куни хотималаган, аммо икки томонга келишиб олиш учун кўпроқ вақт бериш ниятида 7 июлга қадар чўзилганди.

“Олтилик” аталувчи томон – АҚШ, Британия, Франция, Хитой, Россия ва Олмония Эрондан ядро қуролини устида ишламаслик кафолатини талаб қилиб келишади.

Теҳрон эса халқаро жазо чоралари бекор қилинишини истайди, ўз атом дастури фақат тинч мақсадларни кўзлаганини урғулайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio