'ЖССТ фавқулодда ҳолатларга яроқсиз'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Эбола Ғарбий Африкада 11, 000дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлди

"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти глобал миқёсдаги фавқулодда ҳолатлар билан ҳисоблашишга қодир эмас".

Эбола хасталигига оид янги ҳисобот муаллифлари раҳбари Барбара Стокинг шундай хулоса қилган.

Британиядаги "Оксфам" хайрия ёрдам ташкилоти собиқ раҳбари Стокинг хонимга кўра, ташкилот ҳалокатли Эбола вирусини жиловлашнинг уддасидан чиқа олмаган.

Вирус Ғарбий Африкада 11, 000дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлди.

Аммо, Барбара Стокингнинг айтишича, барча айб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида эмас.

"Бутунбошли инсонпарварлик муассасалари олдинни кўришга қодир бўлишмаган", дейди у.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти буюртмасига кўра ишлаб чиқилган мустақил ҳисобот бутун чоп этилади.

Ташкилот ислоҳотлар учун режалар ишлаб чиққан ва Эболага қарши курашда сусткашликка йўл қўйилганини тан олган.

Вирус 2013 йилдан тарқала бошлаган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса, 2014 йил августига келиб, уни халқаро миқёсдаги фавқулодда ҳолат, дея эълон қилган.

Бу вақтга келиб, вирусдан 1,000дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ